Араб шайхлари Қозоғистонда ноёб тувалоқларни ов қилишмоқда
Сўнгги йиллар ичида Қозоғистонда кам учрайдиган ва ноёб қуш-тувалоқларни овлаш араб шайхларининг хоббисига айланган.
Улар рухсатнома асосида Қизил китобга киритилган қушлар билан ҳайвонларни ов қилади
Яқинда Қозоғистон давлати 3 нафар БААлик ва бир нафар қатрли шайхлар учун муайян вақтда ҳимояланган ҳудудларда 131 тувлоқларни овлашга рухсат берди.
Қозоғистон давлатининг қарорига кўра жорий йилнинг 10 октярбидан 15 ноябрига қадар БААлик шайхлар -Бин Зоид Ол Наҳён, Сарвар бин Муҳаммад Ол Наҳён ва Сайф бин Муҳаммад Ол Наҳён ҳамда қатарлик шайх Жосим бин Ҳамд бин Халифа Ол Соний тувалоқларни овлаши мумкин.
Қозоғистон ОАВига кўра, араб шайхлари ўз лочинлари ёрдамида 131 тувалоқни овлаш эвазида 82 миллион тенге яъни 225 минг доллар тўлайдилар.
Қозоғистон давлатини араб шайхларига бундай рухсат бергани мамлакат ОАВида кенг қамровли реакцияларга сабаб бўлган.