Қирғизистон президенти Ўзбекистон ДХХ раисини қабул қилди
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков 14 ноябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар махсус хизматлари конференциясининг 21-йиғилиши иштирокчиларини қабул қилди.
Кун.уз сайтига кўра,давлат раҳбари билан учрашувда Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Мадат Гулиев, Озарбойжон Ташқи разведка хизмати бошлиғи Орхан Султонов, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков, Қозоғистон Ташқи разведка хизмати директори Исатай Сиртаев, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Идрис Қодирқулов, шунингдек, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбоев ва Қирғизистон Республикаси президенти девони ташқи сиёсат бўлими мудири Дониёр Сидиқов иштирок этди.