ИШИД Марказий Осиёга кирдими?
(last modified Sat, 22 Dec 2018 06:56:51 GMT )
декабр 22, 2018 11:56 Asia/Tashkent
  •  ИШИД Марказий Осиёга кирдими?

Кечаётган йилда Марказий Осиёда ҳам минтақавий ва ҳам халқаро миқёсда худди шу саволни кун тартибига чиқишига сабаб воқеъликлар озмунча бўлмади.

Июль ойида Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи илк бор Марказий Осиёда бир ҳужумга масъулиятни ўз зиммасига олиб чиқди.

Тожикистоннинг Данғара туманидаги ҳужумдан нишон бир гуруҳ хорижлик сайёҳлар бўлишган.

Натижада икки америкалик, бир швед ва яна бир голландиялик қурбон бўлган. Яна уч нафар хорижлик сайёҳ тан жароҳати олган.

Бунақаси шу пайтгача Марказий Осиё минтақасининг бирор бир давлатида кузатилмаганди.

Орадан саноқли ойлар ўтиб, ИШИД яна Тожикистонда юз берган бошқа бир воқеага ҳам ўзлари масъул эканликларини иддао қилиб чиқди.

Бу гал шимолий Хўжанд шаҳридаги қамоқхонада "қуролли" исён келиб чиққан, уни бостириш чоғида ўнлаб маҳкумларнинг ўлдирилгани ҳам хабар берилган.

Тожикистон ҳукумати анчайин куттириб бўлса-да, ИШИДнинг бу баёнотига расман ўз муносабатини билдирган.

Аммо улар ҳам қамоқхонадаги исён айнан шу гуруҳнинг иши эканини баён қилишди.

Орада Россия томони ҳам ИШИД ва Марказий Осиё билан боғлиқ яна бир жиддий хавотир билан ўртага чиқди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, "ИШИД Марказий Осиё ва бутун минтақада кенгайиш учун Афғонистонни ўзининг плацдармига айлантиришга уринаётгани"ни баён қилди.

Унинг бу сўзлари Москва формати остида афғон можаросига тинч йўл билан ечим топишга қаратилган тўртинчи босқич музокаралари чоғида янгради.

"ИШИД Марказий Осиёга кирдими, кира оладими?", - деган савол сўнгги йилларда қатор минтақавий экспертлар ўз эътиборларини қаратган мавзулардан бири бўлади.

Аммо экспертлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу мавзу ИШИД Марказий Осиёни "қўрқитиш учун яна бир олабўжи"ми ёки ростмана таҳдид контекстида ўз талқини, таҳлили ва ифодасини топиб келади.

Шу пайтгача Сурия ва Ироқ ҳудудида фаолият олиб бораётган ўзбек жангариларининг уч гуруҳи маълум бўлган.

Булар: "Имом Бухорий" катибаси, "Тавҳид ва Жиҳод" ва ИШИДнинг "Хуросон" қаноти, дея кўрилган.

Сўнгги икки-уч йил ичида халқаро коалициялар ва бу икки давлат ҳукуматлари томонидан ИШИДнинг Ироқ ва Сурияда деярли тор-мор этилганига оид баёнотлар янграган.

Уларнинг бу каби баёнотлари манзарасида ўзбек жангариларининг сўнгги тақдирлари борасидаги аниқ маълумотлар имконсизлигича қолмоқда.

Айнан кечаётган йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти минтақавий аксилтеррор бўлинмаси ижроий қўмитаси раиси, "Сурияда омон қолган ИШИД жангариларининг 90 фоизи Афғонистонга ўтишган"ини даъво қилиб чиққан.

Жумахон Ғиёсов, "бу жангариларнинг 80 фоизи Россия, Марказий Осиё ва Хитой фуқаролари бўлишгани, улардан 4500 нафари Афғонистон шимолига сафарбар этилишгани"ини иддао қилган.

Аммо унинг шу йил май ойида қилган бу баёноти ҳам минтақавий экспертларнинг қарама-қарши акс-садоларига сабаб бўлганди.

Яқин Шарқда "деярли тор-мор этилгуни"га қадар ИШИД гуруҳи сафларида икки мингдан тўрт мингтагача Марказий Осиё фуқаролари жанг қилишгани ишонилган.

                                                                                                                  BBC