Қозоғистонда бир кунда уч нафар вазир лавозимига тайинланди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 11:14:04 GMT )
декабр 27, 2018 16:14 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда бир кунда уч нафар вазир лавозимига тайинланди
    Қозоғистонда бир кунда уч нафар вазир лавозимига тайинланди

Қозоғистонда бир нечта юқори лавозимли расмийлар эгаллаб турган вазифасидан озод этилди

Қозоғистон Мудофаа ишлари ва аэрокосмик саноати вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаган Бейбут Атамқулов мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев қарорига асосан Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

Шу пайтгача Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келаётган Қайрат Абдраҳмонов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан бўшатилган. Мудофаа ишлари ва аэрокосмик саноати вазирлигига эса Аскар Жумағалиев вазир этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари мақомини сақлаб қолади. 

Жумағалиев бунга қадар «Қазатомсаноат» МАК АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаганди.

Шунингдек, Инвестициялар ва ривожланиш вазирлигидан қайта ташкил этилган Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳам раҳбар тайинланди. Эндиликда янги ташкил этилган вазирликни, аввал ҳам вазир лавозимида ишлаган Женис Қосимбек бошқаради.

Ёрлиқ