Душанбеда Марказий Осиё авиакомпаниялари раҳбарларининг илк давра суҳбати ўтказилади
май 13, 2019 10:53 Asia/Tashkent
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон авиакомпаниялари директорларининг биринчи давра суҳбати Тожикистон пойтахтида ўтказилади.
“Давра суҳбати доирасида томонлар, жумладан, яқин келажакдаги иқтисодий истиқболларни, ривожланишга халал бераётган ҳудудий чекловларни, “ақлли бошқарув” масалаларини ҳамда парвозлар хавфсизлигини муҳокама қилишади, - дейилган хабарда.
Учрашувда "Сомон Эйр" (Тожикистон), "Эйр Астана" (Қозоғистон), SCAT (Қозоғистон), QAZAQ Air (Қозоғистон), Uzbekistan Airways (Ўзбекистон) ҳамда "Авиа Траффик" (Қирғизистон) авиакомпаниялари раҳбарлари иштирок этишади. IATA вакиллари кузатувчи ҳамда экспертлар мақомида иштирок этишади.
Ёрлиқ