Қирғзистон собиқ президенти вақтинчалик ҳибсга олинди
(last modified Sun, 11 Aug 2019 08:14:13 GMT )
август 11, 2019 13:14 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев
    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг бош прокуратураси собиқ президентни 26 август кунигача ҳибсга олингани ҳақидаги ҳукмини эълон қилди.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси расмийлари томонидан Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олинди. 

Қирғизистон миллий хавфсизлик идоралари ва собиқ президент тарафдорлари ўртасида юз берган икки кунлик тўқнашувда хавфсизлик кучларидан икки нафар ҳалок бўлди ва Алмазбек Атамбаевнинг 40 -дан ортиқ ҳомийлари тан жароҳати олишди. 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш мавзўси Қирғизистон парламентида унинг сиёсий дахлсизлиги бекор қилинишидан кейин амалга оширилди. 

Қирғизистон парламентининг вакиллари шунингдек жорий йилнинг 27 июн кунида кўпчилик ижобий овоз бериши билан Атамбаевнинг дахлсизлиги бекор қилинди. 

Тожикистоннинг ҳуқуқ ва сиёсий ишлар бўйича эксперт Шокиржон Ҳакимов бу ҳақда Қирғизистондаги охирги ўзгаришлар нафақат ушбу мамлакатнинг сиёсий ҳаётида, балки Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига тасир етказиши мумкин. Марказий Осиё мамлакатларидаги сиёсий расмийлар бу ҳодисадан сабоқ олиб, барча давлат ишларида ва бошқарувда қонун устуворлигини таминлашлари керак,-деб айтди. 

Қирғизистоннинг бешинчи президенти Сооронбай Жээнбеков бошчилигида Бишкек давлатининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни сиёсий майдондан четлантириш мақсадида амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари аҳамиятга моликдир. 

Таъкидлаш жоизки, Қирғизистонда ҳурмат-эҳтиромга эга ва кўп ҳомийларга эга Атамбаевни сиёсий арсадан четлантириш учун сайъ-ҳаракат шундай бир шароитда амалга оширилдиким, Қирғизистоннинг 2017 йил ноябр ойидаги президентлик сайловларида Жээнбековнинг ғалаба қозонишининг асосий далили Алмазбек Атамбаев эди. 

Алмазбек Атамбаев ўзининг президентлик даври охирга етишидан олдин Қирғизистоннинг уша вақтдаги бош вазир Жээнбековнинг номзадлигини тасдиқлаган эди. Ҳолбуки, бу ҳақда охирги қарорга келиш (SDPK) Қирғизистон социал-демократик ҳоким партия сиёсий кенгашининг зиммасида эди. 

2017 йилда Қирғизистон ҳоким партиясининг намойишлари жараёнида Жээнбековдан ташқари бир кишининг номзадлиги тасдиқланган ва таништирилган эди. Аммо шундай назарга ташланадиким, Алмазбек Атамбаевнинг таъкидлаши ушбу мамлакатнинг бешинчи президенти сифатида Қирғизистон социал-демократик ҳоким партия номзади сифатида Жээнбеков тайинланди.  Бироқ, Алмазбек Атамбаев олти йил муддатда президент бўлиш учун Жээнбековни ҳимоя қилиши унинг мавқеига катта тасир етказди.   

Умуман олганда, Қирғизистон сиёсий қудратида турли ихтилофлар борлигига қарамай шуни таъкидлаш жоизки, Қирғизистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида уч марта сиёсий қудратининг ўзгаришига дуч келган ва ўтказилган кенг кўча намойишларнинг шоҳидига айланган  мамлакатдир. Шунингдек қонуний президентлик мўҳлати охирга етиши билан ўз мансабини тарк этган Марказий Осиёнинг ягона мамлакатидир. Ҳолбуки, Марказий Осиё бошқа мамлакатларида бир киши ҳаёти охиригача қудрат бошида қолади. Ана шу омиллар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қиёслаганда Қирғизистоннинг ўзига хос мавқега эга бўлишини намоён этади.

Ёрлиқ