Қозоғистон президенти Хитой компанияларига қарши ўтказилган митингларга муносабат билдирди
Қозоғистон президенти Хитой корхоналари ва ишчиларига қарши ўтказилган митингларга кўрсатган аксиламалида, булар сиёсий ўйинларнинг бир қисмидир деб айтди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев шунингдек, Нурсултон шаҳрида ижтимоий ишонч миллий кенгаши йиғилишида Қозоғистонда Хитойга қарши ўктазилган сўнгги митингларга тўхталиб, ватансеварлик руҳиясига зарба бериш мақсадидаги айрим ҳатти -ҳаракатлар душманларни халқ ўртасидаги ваҳдат, бирликка халақит етказиш ва мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқариш учун сиёсатларининг бир қисмидир деб қўшимча қилди.
Қозоғистон президенти ўз сўзларида давлатни хорижий мамлакатлар лойиҳаларини амалга оширмасдан ривожланиши мумкин эмаслигига ишора қилиб, Қозоғистонда Хитой томонидан 55 корхонани таъсис этилиши ва кўп хитойликларни мамлакатга киргани тўғрсидаги овозалар тарқатилган, аммо халқ бундай овозаларга эътибор бермаслиги лозим деб эълон этди.
Мазкур хабарга асосан, сентябрь ойининг аввалида Алмати шаҳри ва Менгизтао вилоятининг Жанаузекда мамлакатда хитойликларнинг иштирокига қарши иккита кенг қамровли митинглар ўтказилган.