Тожикистонда "Осиё юраги - Истанбул жараёни" учрашуви бўлиб ўтмоқда
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида "Осиё юраги - Истанбул жараёни" нинг юқори лавозимли расмийлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, кеча Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Осиё юраги - Истанбул жараёни" нинг юқори мартабали амалдорлари йиғилиши бошланиб, унда мамлакат Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Хусрав Нозирий ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ўринбосари Мирвайс Ноб нутқ сўзладилар. .
Ҳисоботга кўра, аъзо ва ҳомий давлатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўзларининг қарашлари ва фикрларини тақдим этдилар.
Мажлисда, шунингдек, бугун Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтадиган "Осиё юраги - Истанбул жараёни" 9-вазирлар конференциясининг якуний ҳужжати лойиҳаси муҳокама қилинади.
"Осиё юраги - Истанбул жараёни" Ташқи ишлар вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бугун (сешанба) Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Режага кўра, учрашув хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишда ёрдам бериш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий қайта тиклаш бўйича зарур чораларни кучайтиришга бағишланади.
Учрашувнинг мавзуси "Афғонистонда тинчлик ва тараққиёт учун консенсусни мустаҳкамлаш".
Йиғилишда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар қатнашмоқда.
-
Зариф: Халқаро тизимда бир қутблилик ва Ғарбнинг гегемонлик даври тугади