октябр 05, 2016 12:50 Asia/Tashkent

Путин Остонада Назарбоев билан учрашди, ундан кейин эса Россия-Қозоғистон форумида қатнашди

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Остона шаҳрида Россия ва Қозоғистоннинг йирик ширкатлари вакиллари иштирокида ўтказилган минтақалараро ҳамкорликларнинг 13 чи йиғилиши чорчубасида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 27 миллиард доллар маблағига тенг 40 та ҳамкорлик келишув имзоладилар.

Евроосиё иқтисодий уюшмаси ва бошқа минтақавий ташкилотлар ҳаокрликлари чорчубаисда икки мамлакта алоқларнига тегишли масалалар ҳам икки мамлакта раҳбарлари таҳлил этган бошқа мавзуларидан эди.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Қозоғистон пойтахти Остонага етиб келди. Остонада Россия ва Қозоғистон президентлари учрашуви бўлиб ўтди.Учрашувда Россия президенти Россия ва Қозоғистон савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни камайтириш кераклигини айтиб ўтди. Хусусан, “Биз бундай тўсиқларга қарши чора кўришимиз керак, ушбу салбий омилларни имкон қадар камайтиришимиз керак”, — деди Владимир Путин учрашув давомида. Учрашувдан кейин президентлар Россия ва Қозоғистоннинг йирик тадбиркорлари иштирокидаги бизнес форумда қатнашишади. Кейин эса мамлакат раҳбарлари “Евроосиё ҳудудининг транспорт-логистика салоҳиятини кучайтириш” мавзусидаги XIII Россия ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форумида қатнашиши режалаштирилган. Путин ушбу форумда қатнашаётган 900 кишидан 400 таси Россия вакиллари эканлигини айтиб ўтди. Россия давлат раҳбарининг фикрига кўра, шундай бизнес-форумлар ўтказиш икки мамлакат орасидаги савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган тўсиқларни камайтириши мумкин. Шунингдек, мамлакатлар орасида алоқалар ривожланмаган соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, жумладан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш ҳам назарда тутилган. Қатнашчилар орасида – асосий вазирликлар раҳбарияти, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари ва Қозоғистон вилоятлари раҳбарлари бор.

Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев икки мамлакатнинг 2016-2018 йиллар учун ҳамкорликдаги ҳаракатлари режасини имзолашди. Бу ҳақида RT нашри хабар берди

Ҳужжат мамлакатлараро Минтақавий ҳамкорлик форуми натижаларига кўра имзоланди. 

Бундан ташқари, Росатом, Қозоғистон Энергетика вазирлиги ва "Қозатомсаноат"нинг ядровий-ёнилғи соҳасидаги стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш ҳақида келишувга эришилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Қозоғистонга уюштирган сўнгги сафари ҳамда икки мамлакат мудофаа вазирлирини хавфсизлик ва ҳарбий соҳалардаги ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашганига эътибор бериб, Остона ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорликларининг аҳамиятини пайқаш мумкин.

Сергей Шойгу Остонага қилган сафари жараёнида ва бу мамлакат мудофаа вазири билан учрашганида, ҳарбий ҳамкорликлар, Россияда ишлаб чиқарилган қурол- яроғларни Қозоғистонга экспорт этиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик муштарак масалаларни муҳокама қилишганди.

Россия ва Қозоғистон ҳамкорликларини кўриб чиқишда бу икки  мамлакатнинг энергетика  соҳасидаги ҳамкорликларини кўрмаганга олишни имкони йўқ.

Икки мамлакат, 2014 чи йилнинг қиш фаслидан бугунгача, Каспий денгизида нефт ва газ майдонларини кенгайтириш учун, келишув имзолашга ҳаракат қилишаётгани айтилади.

Ушбу икки мамлакат вакиллари томонидан 2025 чи йилгача  нефт ҳамкорликларига оид келишувлар муддатини узайтирилишини ҳам ушбу нуқтаи назардан баҳолаш мумкин.

Россия президенти кеча 4 октябрь кун якунида Россияга қайтиб боргани айтилади.