100 дан ортиқ собиқ ҳукумат амалдорлари ва аскарлар Толибон томонидан ўлдирилган
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Афғонистонда хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилган собиқ ҳукумат хавфсизлик кучларининг 100 дан ортиқ аъзоси ва тинч аҳоли Толибон ҳукумати томонидан ўлдирилган.
Франс агентлиги хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига кўра, Толибон ҳукумати сўнгги беш ой ичида ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилган собиқ ҳукумат институтлари, унга алоқадор хавфсизлик кучлари ва афғонларнинг 100 дан ортиқ аъзоларини ўлдирган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг фуқароларнинг, хусусан, аёлларнинг ҳуқуқлари, намойиш ўтказиш ҳуқуқи чекланганини айтди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жумладан шундай деб ёзди:"Собиқ ҳукумат аъзолари, хавфсизлик кучлари ва хорижий қўшинлар билан ҳамкорлик қилган шахслар амнистия қилинганига қарамай, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уларга нисбатан қотиллик, ғойиб бўлиш ва бошқа қонунбузарликлар ҳақида ишончли хабарларни олишда давом этмоқда".
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга Ёрдам Миссияси (УНАМА) 15 августдан бери ҳокимиятдан ағдарилган ҳукумат аъзолари, унга алоқадор хавфсизлик кучлари ва хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилган тинч аҳолининг ўлдирилгани ҳақида 100 дан ортиқ “ишончли ҳисобот” олди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўз ҳисоботининг яна бир қисмида Афғонистонда ҳуқуқ ҳимоячилари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига таҳдид, ҳужум, қўрқитиш, таъқиб ва шафқациз муносабатда бўлиш давом этаётганини таъкидлади.
Толибон ҳозирча бу хабарга жавоб бермади.Лекин ҳокимиятга келганидан кейин Толибон умумий амнистия ҳамма учун эканлигини ва собиқ аскарлар ва амалдорларни таъқиб қилиш ёки ўлдиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини эълон қилди.