Хитой Афғонистон ҳудудидан хорижий кучлар томонидан бошқаларга қарши фойдаланмасликка урғу берди
(last modified Fri, 25 Mar 2022 10:27:18 GMT )
март 25, 2022 15:27 Asia/Tashkent
  • Хитой Афғонистон ҳудудидан хорижий кучлар томонидан бошқаларга қарши фойдаланмасликка урғу берди
    Хитой Афғонистон ҳудудидан хорижий кучлар томонидан бошқаларга қарши фойдаланмасликка урғу берди

Хитой ташқи ишлар вазири Афғонистондаги Толибон ҳукуматини хорижий давлатлар ўз ҳудудини бошқаларга нисбатан суиистеъмол қилишига йўл қўймасликка чақирди.

Реутерс хабарига кўра, пайшанба куни Афғонистонга ташриф буюрган Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи Толибон муваққат ҳукумати расмийлари билан учрашиб, Афғонистон ўз ҳудудидан хорижий кучлар томонидан қурол сифатида қўшнилар ёки бошқа мамлакатлар хавфсизлигига зарар этказиш учун фойдаланмаслик бўйича ўз мажбуриятини доимо бажаришига умид билдирди. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, “Хитой Афғонистоннинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳасидаги фаол иштирокини олқишлайди ва Хитой-Покистон иқтисодий коридорини кенгайтириш учун Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга содиқдир”.

Пайшанба куни Кобулга ташрифи чоғида Хитой ташқи ишлар вазири Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Мўтқий ва Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатининг вақтинчалик бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғани бародар ва бошқа Толибон расмийлари билан учрашиб, хавфсизлик, иқтисодий, транзит ва сиёсий масалаларни муҳокама қилди.