АҚШ Толибон муваққат ҳукуматига таҳдид қилди
АҚШ ТИВ матбуот котиби, Толибон муваққат ҳукуматига босимларни кучайтириши билан таҳдид қилди.
АҚШ давлат департаменти матбуот котибининг позицияси Вашингтонининг Афғонистон ички ишларига нотўғри аралашганининг яна бир мисолидир.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича АҚШ ТИВ матбуот котиби Нед Прайс улар агар Толибон аёллар ҳуқуқи хусусидаги ҳатти-ҳаракатларини бекор қилмаса, бу гуруҳга нисбатан босимлар янада кучаяди деб айтди.
Нед Прайс шунингдек матбуот анжуманида, Толибон ҳаракатининг аёлларни қандай кийим кийишига оид янги қонунни эълон қилганига тўхталиб, Толибонга афғонистонлик аёлларга нисбатан чекловлар ижро этилса АҚШ давлати Толибонга қарши фойдаланиши мумкин бўлган барча ричаг ва босимлардан фойдаланишини маълум қилди.
АҚШ ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, биз бу масалани тўғридан-тўғри Толибонга етказдик, Толибоннинг аёларга нисбатан сўнги тазйиқилари бекор қилимаслиги ёки қаттиққўллик давом этганида, бизда Толибонга қарши қўлланишимиз мумкин бўлган босимлар ва ричаглар мавжуд деб изоҳлади.
Прайс сўзларининг бошқа қисмида, Толибонга босимни қандай ошириш ҳақида батафсил маълумот бермасдан, биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан яқиндан маслаҳатлашдик. Биз бу қарорларнинг айримларини бекор қилиш ва уларнинг ваъдаларини бажариш учун Толибонга босимларни кучайтириш чораларини кўрамиз деб аниқлик киритди.