Афғонистоннинг Нуристон вилоятидан ўрмон ёнғинлари бошқа вилоятларга тарқала бошланди
(last modified Sun, 05 Jun 2022 11:08:53 GMT )
июн 05, 2022 16:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Нуристон вилоятидан ўрмон ёнғинлари бошқа вилоятларга тарқала бошланди
    Афғонистоннинг Нуристон вилоятидан ўрмон ёнғинлари бошқа вилоятларга тарқала бошланди

Афғонистоннинг Нуристон вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинлари бу мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалмоқда.

Афғонистон шарқида жойлашган Нуристон вилоятининг Нургром тумани ўрмонзорларидан ёнғинлар 14 кундан бери давом этмоқда.

Шафақна ахборот сайтининг хабар қилишича Афғонистон шарқидан олинган хабарларга биноан,  Нуристон вилоятида содир бўлган ва Кунар вилоятига ҳам ўтган ёнғин ҳозир Лағмон вилоятига ҳам етган.

Ёнғин оқибатида ўнлаб гектар ўрмонзор бутунлай ёниб кетган.

Ижтимоий тармоқларда эса афғонистонликлар ёнғинни бўш қўллар билан учиришга ҳаракат қилаётгани акс этувчи суратлар тарқалган.

Толибрн ҳаракати муваққат ҳукумати  ўрмон ёнғинларини учиришга қодир эмаслиги сабабли қўшни давлатлардан ёрдам сўрамоқда.

Яқинда Эрон давлати Покистон ҳукуматига бу мамлакатнинг Балучистон ўрмонларида ёнғинларни учришда ёрдам берганди.

 

Ёрлиқ