Тожикистоннинг ташқи қарзи 2023-йилда 4 миллиард долларгача ошиши кутилмоқда
Тожикистон ҳукумати жорий йилда бу давлатнинг ташқи қарзи ҳажми 140 миллион долларга оширишни башорат қилган.
Тожикистон ҳукуматининг ўтган йилги ташқи қарз олиш дастури ва унинг 2023-2024 йилларда мўлжалланган прогнозларида айтилишича, ташқи қарз 2023-йил 1-январдаги 3,96 миллиард доллардан 2024- йилнинг шу даври учун 4,1 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.
Тожикистон бир миллиард доллардан ортиқ қарздор бўлган Хитой экспорт-импорт банки ҳамон мамлакатнинг асосий хорижий кредитори ҳисобланади.
Тожикистоннинг Жаҳон банки, Осиё тараққиёти банки, Халқаро валюта жамғармаси, ислом тарақиёти банки ва евро облигациялари олдидаги қарзлари ҳам катта.
Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси экспертлари 2022-йил февраль ойида Тожикистон қарзининг барқарорликни биргаликда таҳлил қилиш, ташқи қарз ва умуман давлат қарзи нуқтаи назаридан қарз инқирози хавфи юқорилигидан огоҳлантирган.