Жаҳон банки Тожикистондаги таълим тизимига ёрдам беради
Жаҳон банки Тожикистонга мамлакат ўрта таълим тизимида ўқитиш ва таълим сифатини ошириш лойиҳасини амага ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида грант ажратишни маъқуллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мазкур ҳужжатга биноан, жаҳон банки Тожикистонга ўрта таълим сифатини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси /Жаҳон банки гуруҳи аъзоси/ томонидан 50 миллион доллар миқдорида грант ажратади. мазкур ташкилот бу борадаги баёнотида Тожикистонда давлат ўрта таълим муассасаларига кириш имконияти юқори ва нинг қамрови 2019-йилда 96,6 фоизни ташкил этганига қарамай, таълим сифати ҳамон паст деб келтирилган.
Хабарга биноан мазкур лойиҳа доирасида мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган ҳажмда ўқув хоналари сонини кўпайтириш, замонавий лабораториялар очиш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва ўқитиш имкониятларини кенгайтириши мақсадида янги миллий ўқитиш ва таълим тизими шакллантирилади ва жорий этилади ва тожик талабарига 21-асрда зарур бўлган замонавий коникмаларни бериш мақсадида фанларни ўрганиш таъминланади.
Тожикистоннинг талабалаи таълим натижаларини мониторинг қилиш ва сиёсат ва қарорлар ҳақида маъуммот бериш учун ишончли маълумотларни олиш мақсадида муҳим миллий ва халқаро баҳолашларни ўтказиш салоҳиятини ошириш ушбу лойиҳанинг яна бир фойдасидир.
Жаҳон банки айни дамда Тожикистонда 1,54 миллиард долларлик 24 лойиҳага сармоя киритмоқда.