Марказий Осиё мамлакатларида Рамазон ҳайити жума куни - 21 апрелга тўғри келади
Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши бу мамлакатда Рамазон ҳайитини 21 апрелга тўғри келишини маълум қилди.
Эрон телерадиоккмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Тожикистон марказий ислом уламолари кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода бу мамлакат ислом маркази уламолар кенгаши йиғилишида, Тожикистон миллий фанлар академияси Астрофизика институти илмий даллиллари ва хулосаларига куўра бу мамлакатда Рамазон ҳайити 21 апрел жума кунига тўўри келади деб эълон қилди.
Тожикистон республикаси Ислом маркази уламолар кенгаши бу мамлакатда Рамазон ҳайити намози жума куни эрталаб соат 6:30да ўқилишини хабар қилди.
Марказий Осиёнинг барча мамлакталари ислом мракази уламолар кенгашлари ҳам 21-апрель жума кунини Разаон ҳайити деб эълон қилган.