Москвада Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 10 May 2025 08:04:47 GMT )
май 10, 2025 13:04 Asia/Tashkent
  • Москвада Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Москвада Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча 9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Россия презиентлари суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Тадбирлар якунлангач, Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.