декабр 12, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари Женинга қарши ҳужумида фаластинлик бола шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари Женинга қарши ҳужумида фаластинлик бола шаҳид бўлди

Бугун Фаластин манбалари сионист кучларининг Женин лагерига уюштирган ҳужумида бир фаластинлик боланинг шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластин ал явм сайтига кўра, “Jandi Magdi Al-Ahoul” (15 ёш) исмли фаластинлик бола сионистик режим  снайперлар томонидан ўққа тутилди ва шаҳид бўлди.

Қатарнинг Ал-Жазира телеканали ҳам Фаластин Қизил Ярим ой жамиятига иқтибос келтирган ҳолда,сионист ишғолчиларининг Ғарбий Соҳилдаги Женинга бир неча соат олдин уюштирган ҳужуми ва қаршилик жангчилари билан қуролли тўқнашувда 3 нафар фаластинлик яралангани ва икки нафари ҳибсга олинганини таъкидлади.

Маҳаллий Фаластин манбалари сионистик режим жангарилари томонидан яраланган ёшлардан бирининг аҳволи оғир деб маълум қилди.\

Айтиш керакки сионистик режим махсус бўлинмасининг кўп сонли кучлари душанба куни эрталаб /бугун/ Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳри шарқида рейд ўтказди ва Фаластин кучларининг қаршиликларига дуч келди.

Женин батальони  (Kataeb Al-Janin)  ҳам бу гуруҳ жангчилари Женин шаҳрида сионистлар билан шиддатли қуролли тўқнашувларга киришганини хабар қилди.

Ёрлиқ