август 16, 2023 12:11 Asia/Tashkent
  • Сионистик кучларнинг ҳужумида яраланган фаластинликлар сони ортди
    Сионистик кучларнинг ҳужумида яраланган фаластинликлар сони ортди

ОАВ манбаси Наблус шаҳри шарқида сионистик режим аскарларининг ҳужуми оқибатида яраланган фаластинликлар сони ортгани ҳақида хабар берди.

Сионист аскарлар кўчманчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун чоршанба куни эрталаб Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Наблус шаҳри шарқидаги Юсуф Набий (ас) қабрига ҳужум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин манбаларига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Наблус шаҳри шарқида сионист кучларнинг ҳужуми оқибатида 58 нафар Фаластин фуқароси яраланган.

Бу хабарга кўра, сионист армияси Балата ҳудудидаги Фаластин фуқароларининг иккита уйини ҳам портлатиб юборган.

Бу хабарга кўра, фаластинлик жангчилар, жумладан, “Исломий жиҳод” ҳаракатининг ҳарбий бўлими бўлмиш “Сараё ал-Қудс”га қарашли Наблус баталони сионист режим ҳарбийлари билан қаттиқ тўқнашди.

Наблус баталёни ўз баёнотида ушбу баталён жангчилари Балата ҳудудидаги ишғолчи сионист аскарларни нишонга олиб, ўз йўналиши бўйича бир неча бомба портлатганини эьлон қилди.

Ғарбий Соҳилдаги вазият ҳам жуда ўзига хосдир ва фаластинлик жангчилар сионистларнинг сон-саноқсиз жиноятларига ҳар хил қуролларни қўлга киритиш орқали жавоб беришади ва бу зулмчи сионистлар учун алоҳида вазият яратди. Албатта, бунга Ғазодаги фаластинлик жангчиларнинг қудратини ва айниқса Ҳизбуллоҳнинг босиб олинган ҳудудларнинг шимолий чегарасидаги нуфузини кучайтиришни қўшиш керак; Бу масала Сионистлар учун даҳшатли тушга айланган.

Ёрлиқ