сентябр 10, 2023 14:40 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Идлиб шаҳрида 100 дан ортиқ террорчи ҳалок бўлди
    Суриянинг Идлиб шаҳрида 100 дан ортиқ террорчи ҳалок бўлди

Сурия Мудофаа вазирлиги бу давлат армияси Россия Аерокосмик кучлари билан ҳамкорликда Идлибда юздан ортиқ террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Бу мамлакатнинг турли минтақаларида Сурия армияси ва исломий қаршилик кучларидан доимо кетма-кет мағлубиятга учраган “Таҳрир аш-Шом” (Жабҳа ал-Нусра) террорчилик гуруҳи ҳамон Туркиянинг ёрдами билан Суриядаги деескалация ҳудудларида фаолият қилмоқда ва душманлик ҳаракатларини давом эттирмоқда

“Ал-Ватан” газетаси Сурия Мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда билдиришича, бу мамлакат армияси Россия Аерокосмик кучлари билан ҳамкорликда террорчиларнинг ракета отиш мосламалари ва ҳарбий техникасини йўқ қилишдан ташқари, Идлибда (Шимолий Сурия) 111 нафар террорчини йўқ қилганини хабар қилди, уларнинг аксарияти “Ансор Ат-Тавҳид” ва  “Ал-Қоида” террорчи гуруҳларига алоқадор бўлган.

“Ал-Ватан” газетаси ушбу хабарда Сурия армияси ва Россия кучларининг қўшма амалиётида 80 дан ортиқ террорчи яраланганини қўшимча қилди.

Бу Сурия ташкилоти Сурия қуролли кучлари доимий аниқлаш ва кузатиш амалиётларидан сўнг террорчиларнинг позициялари ва штаб-квартираларини нишонга олгани, бу давомида бир қанча ўқ-дорилар ва қурол-яроғ омборлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Сурия армияси Ал-Футайра ва “Сафоуҳен”даги террорчиларнинг ёрдам йўлларига ҳам ҳужум қилди. Ал-Малажа ва Ҳазоринда эса вақти-вақти билан тўқнашувлар давом этмоқда. Сурия армияси ҳам бу ҳудудларда кенг қамровли тозалаш ишларини бошлади.

2018 йилда учта ҳудуд Сурия армияси назоратига ўтди. Аммо Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилояти ҳамда Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятларининг ҳудудлари ва айрим қисмларини ўз ичига олган тўртинчи минтақа ҳамон террорчилик гуруҳлари қўлида. Минтақадаги энг фаол террорчилик гуруҳи Таҳрир аш-Шом бу ҳудуднинг катта қисмини назорат қилади.

Ёрлиқ