сентябр 13, 2023 20:43 Asia/Tashkent
  • Сионист режим Суриянинг Тартус шаҳрига ҳужум қилди
    Сионист режим Суриянинг Тартус шаҳрига ҳужум қилди

Сурия манбалари Сурия соҳилидаги Тартус шаҳри чеккасида портлаш овози эшитилгани ва бу давлат ҳаво мудофааси сионистик режимнинг бу шаҳарга ҳужумига жавоб бергани ҳақида хабар бермоқда.

Юқори мартабали хавфсизлик манбаси Суриянинг Тартус шаҳри осмонида Сурия ҳаво мудофааси томонидан сионистик ракеталарни тутиб олгани ҳақида хабар берди.

Бу манбага кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Тартус чеккасидаги баьзи позицияларни нишонга олишни мақсад қилган сионистик режим жангчилари томонидан отилган ракеталарни тўхтатиб, йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Сионистик режим қирувчилари бу агрессив ҳаракатни Сурия қирғоқлари олдидаги халқаро сувлардан амалга ошириб, Тартус шаҳри чеккаси томон бир неча ракеталарни учирдилар.

Бу юқори мартабали хавфсизлик манбасига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учирилган ракеталарнинг кўп қисмини тўхтатиб, нишонларга тегмасдан олдин йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Ахборот манбалари Тартус чеккасида сионистик режим жангариларининг ушбу ҳужуми оқибатида инсонлар ва моддий йўқотишлари мумкин бўлган статистик маьлумотларни ҳали эьлон қилмаган.

Шу билан бирга, гувоҳлар ўт ўчириш машиналари Ал-Жамасе аҳоли пункти томон ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берган.

Айни пайтда, 6-сентабр (28-август) куни юқори мартабали хавфсизлик манбаси сионистик режим жангчилари халқаро сувлардан Сурия қирғоқлари томон бир қанча ракеталарни отганини эьлон қилди.

Сионистик режим армиясининг Суриянинг турли ҳудудларига нисбатан тажовузи ва ҳужумлари давом этмоқда, айни пайтда бу давлат ҳукумати халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТдан сионистик режимнинг бу тажовузини қоралаб, уларни тўхтатиш учун чора кўришни бир неча бор сўраган.

Ёрлиқ