сентябр 21, 2023 14:37 Asia/Tashkent
  • Башар Асад Хитойга борди
    Башар Асад Хитойга борди

Сурия президенти хитойлик ҳамкасбининг таклифига биноан расмий ташриф билан Пекинга борди.

Расмий Сурия ахборот агентлиги (САНА) хабарига кўра, Сурия президенти Башар Асад хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин таклифига жавобан бугун (21 сентябр) пайшанба куни эрталаб расмий ташриф билан Пекинга келди. Бу Асаднинг йигирма йил ичидаги Хитойга илк ташрифидир.

Бу хабарга кўра, Сурия президентига бу сафарда Асаднинг рафиқаси Асма ва юқори мартабали делегация ҳамроҳлик қилади.

Аввалроқ Ливаннинг “Ал-Ахбар” газетаси Сурия президентининг Хитойга ташрифи Дамашқ ва Пекин ўртасидаги муносабатларда стратегик бурилиш нуқтаси бўлишини, шунингдек, Хитойнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги ролининг кучли белгиси бўлишини хабар қилган эди.

Ёрлиқ