сентябр 22, 2023 15:49 Asia/Tashkent
  • Ғарбий соҳилда таранглик давом этмоқда. Женинда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғарбий соҳилда таранглик давом этмоқда. Женинда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Маҳаллий ОАВ Женин ғарбида босқинчи сиоинстик режим кучлари ҳужумида фаластинлик ёш бир йигит шаҳид бўлганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайитининг хабар қилишича Фаластин маҳаллилй ОАВлари  босқинчи сиоинстик режим жангарилари Женин ғарбидаги Кафардон шаҳрачасига ҳужуми чоғида Абдуллоҳ Имод Абуҳасан номли фаластинлик ёш йигитни ўққа тутди ва  натижада у шаҳид бўўли деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Ғарбий соҳилда фаластинликлар ва босқинчи сионистик режим жангарилари ўртаисдаги таранглик ва тўқнашувлар тўхтатгани йўқ.

Бир неча соат олдинроқ сионистик режим жангарилари Ноблус шаҳрига ҳужум қилгани айтилади.

Маҳаллий манбалар  шунингдек бу шаҳарда фаластинлик кучларни уйи қўршаб олинган деб изоҳлади.

Ал-жазира телеканали ҳам Ноблусдаги Рофизия маҳалласида Фаластин қаршилик кучлари билан босқинчи сионистик режим жангарилари  ўртасида қўршовга олинган уй атрофида қуролли тўқнашув давом этаётгани ва ҳозиргача Ноблусдаги тўқнашувда бир неча фаластинлик яраланганини таъкидлади.

Фаластин манбалари Исроил жангарилари Ноблус шаҳрида қамалга қолган уйга 4 та "Матадор" ракетаси отганини қўшимча қилди.

Бир неча соат олдинроқ  иброний тилидаги манбалар ҳам Исроил режими кучларини  ишғол этилан Қуддусдаги Франция тепалиги ҳудудида фаластинлик  ёш йигитни ўққа тутганини эълон қилди.

Манбалар шунингдек, бу йигит сионистик режим жангариларига совуқ қурол билан ҳужум қилгани ва сионистик режим жангарилардан бири яралангани ва бу фаламтинилк йигитнинг вазияти ҳозиргача маълум эмаслигини баён этди.

Сионистик режим полицияси эса Қуддусдаги совуқ қурол билан ҳужум қилган шахснинг бу шаҳарда яшовчи 19 ёшли фаластинлик эканлигини иддао қилди.

Ёрлиқ