Имом Ризо/а/ шаҳодат йиллиги куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз
-
Имом Ризо/а/ шаҳодат йиллиги куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз
бутун Эрон ислом жумҳурияти айниқса Эрон шимоли- шарқида жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳри, имомат ва вилоят осмонининг 8 -чи қуёши Имом Ризо/а/ни шаҳид бўлган кунида мотамга чўмган
Якшанба куни ҳижрий -қамарий 1446 -чи йил сафар ойининг 30-чи куни, милодий ҳисоб билан 2025 йил 16 сентябрь, дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар.
Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули сана муносабати билан дунёнинг барча мусулмонларига тасаллият изҳор этади.