-
Нодиршоҳ оромгоҳи
октябр 05, 2019 08:31Ҳижрий-шамсий 1114-1126 йилларда Афшория сулоласига асос солган ва Эрон подшоси ҳамда Хуросон аҳлидан бўлмиш Нодиршоҳ Афшор исломдан кейинги энг машҳур шахсиятларидан бири саналади. Афғонларни қатағон қилиш, Усмонийлар ва Россияни мамлакатдан қувғин қилиши ва Эроннинг қайта мустақилликка эришиши ва зафарли урушлари унга катта обрў-эътибор келтирди. Нодиршоҳ Афшорнинг қабри Машҳадда жойлашган.
-
Иза шаҳридаги Шаҳсавор тарихий қабристони
октябр 02, 2019 09:11Шер шаклидаги қабр усти тошлар илгари Эроннинг Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий қавми литографлари томонидан ўйилган тош ҳайкаллар бўлиб, улар жасорат ва овчилик каби маҳоратларни намойиш этади. Иза шаҳрининг шимолидаги Каҳобод қишлоғида жойлашган Саҳсавор қабристони тошдан ясалган қабр усти шерлардан бой манба саналади.
-
Роин тарихий арки
октябр 01, 2019 09:25Роин арки ҳозирги Роин шаҳрининг жанубий-ғарбий қисмида Эроннинг Кирмон вилоятида жойлашган ва 22 минг квадрат километр масоҳат билан дунёдаги энг катта тарихий биноларидан бири саналади.
-
Кирмондаги Ганжалихон мажмўаси
сентябр 30, 2019 10:08Кирмон шаҳридаги Ганжалихон мажмўаси ушбу шаҳарнинг катта бозори ёнида жойлашган. Бу мажмўа ҳаммом,меҳмонхона, мадрасава корвонсаройни ўз ичига олади. Шоҳ Аббос замонасининг таниқли ҳукмдорларидан бири Ганжалихон ҳижирий 1005-1034 йилгача Кирмонни бошқарган ва турли маданий ва меъморчилик ёдгорликларини қурган.
-
Зоҳидонда туризм бўйича кўргазма ўтказилди
сентябр 29, 2019 08:40Систон ва Балучистон вилоятида халқаро туризм куни муносабати билан қўл ҳунармандчилиги, туризм ва анъанавий озиқ-овқатлар кўргазмаси ўтказилди
-
Ҳамадоннинг яшил ва чиройли Алавиён гумбази
сентябр 28, 2019 12:56Далилларга кўра, ҳижрий 6 асрда Салжуқийлар сулоласи даврининг охирида қурилган тарихий ёдгорлик дастлаб Алавийлар хонадони томонидан масжид сифатида қурилган ва замон ўтиши билан охири мазкур гумбаз бу сулоланинг қабрига айлантирилди.
-
Арокдаги Пир Муродобод тарихий ёдгорлиги
сентябр 26, 2019 11:22Арокнинг жануб-шарқидан 14 километрида жойлашган Муродобод қишлоғида ҳижрий 7-8 асрга тегишли бино қад кутарганким, Салжуқийлар сулоласи давридаги меъморчилик санъатини намойиш этади.
-
Гургондаги Қуруқ ўрмон парки
сентябр 25, 2019 08:29Гургон шаҳридан 24 километр шарқида, Гургон-Машҳад автомагистрали ҳамда Алиободи Катул ва Гургон шаҳрининг ўртасида гўзал манзарага эга Қуруқ ўрмонзор парки жойлашган.
-
Саридаштдаги чиройли Шалмош шаршараси
сентябр 24, 2019 10:57Ғарбий Озарбойжон вилояти Саридашт шаҳридан 2 километр узоқликда жойлашган Шалмош шаршараси ғарбий Озарбойжон вилоятининг диққатга сазовор жойларидан саналади. Шалмош шаршараси Урумия шаҳридан 241 километр узоқликда жойлашган.
-
Ҳамадон "Ипак йўли" халқаро саммитига мизбонлик қилмоқда (фотожамланма)
сентябр 24, 2019 09:25Халқаро ипак йўли саммити душанба куни Ҳамадон шаҳрида ипак йўлидаги 16 мамлакат иштирокида ўз ишини бошлади. Буюк ипак йўли саммитининг мақсади ипак йўли бўйлаб мамлакатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда сайёҳлик ва диққатга сазовор жойларнинг жозибаликларини янада юксалтириш деб эълон қилинган.