апрел 08, 2020 13:14
Бугун Юнусобод туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳаракатлари бўйича К. М., У.Ҳ. ва О.Р. га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.