Москва ОМОНи Диего Марадонани танимади
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35096-Москва_ОМОНи_Диего_Марадонани_танимади
Москва шаҳри махсус кучлари жангчилари афсонавий футболчи Диего Марадонани танишмай, “Лужники” стадиони автотураргоҳига киритишмади.
(last modified 2018-08-22T17:55:33+00:00 )
июн 15, 2018 13:22 Asia/Tashkent
  • ЖЧ2018
    ЖЧ2018

Москва шаҳри махсус кучлари жангчилари афсонавий футболчи Диего Марадонани танишмай, “Лужники” стадиони автотураргоҳига киритишмади.

Марадона Россияда бошланган жаҳон чемпионатининг Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги илк учрашувига ташриф буюрган. Бироқ у стадиондан кетишда муаммога дуч келган, чунки автотураргоҳдаги машинаси олдига қўйилмаган.

Жаҳон чемпионатидан кейин Марадона Брестнинг “Динамо” клубида ишлай бошлайди. Собиқ футболчи яқинда Беларусь клубининг бошқарув раиси лавозимини олган.