Носвой соғлиқ учун зарарми?
(last modified Sun, 12 Aug 2018 03:36:22 GMT )
август 12, 2018 08:36 Asia/Tashkent
  • Носвой соғлиқ учун зарарми?

Бир нечта давлатлар томонидан носвой наркотик моддалар ва психотроп воситалар рўйхатига киритилиб, фойдаланиш тақиқланган.

Марказий Осиё, Жанубий ва ғарбий Осиё ҳамда Хитой ва Россиянинг айрим ҳудудларида “Носвой” тамаки  маҳсулоти истеъмол қилиниб келинади.

 Носвой – тамаки  ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи маҳсулотлардан тайёрланади. Носвойнинг нос, нас, нац ва айс каби номлари ҳам бор. 

Энг кўп истеъмол қиладиган халқлар асосан Марказий Осиё минтақасида учрайди. 

“Грандтабак” дистрибьютер ассоциясининг 2004 йилда берган маълумотларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларидан Россияга 67 тоннага яқин (таҳминан 16,5 минг доллар) носвой маҳсулоти кириб келган.

Носвойнинг “гутка” (англ. gutka) номли тури асосан Ҳиндистон ва Непал давлатларида тайёрланиди ва истеъмол қилинади. 

Бир нечта давлатлар томонидан носвой наркотик моддалар ва психотроп воситалар рўйхатига киритилиб, фойдаланиш тақиқланган. Жумладан, 2008 йил Туркманистонда, 2011 йил Қозоғистонда ва 2013 йил Россияда истеъмол қилиш, тайёрлаш, сотиш ва сотиб олиш қонун билан тақиқланган.  Шунга қарамай Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари фуқаролари мигрант сифатида борган давлатларда носвой маҳсулотининг яширин савдоси кузатилади. Жумладан, АҚШ, Германия, Беларусь, Эстония ва Украина мамлакатларидаги тунги клубларда носвой маҳсулотларини истеъмол қилувчиларни учратиш мумкин. 

Тадқиқотларга кўра, Марказий Осиё халқлари орасида онкологик касалликка чалинган беморларнинг 80 фоизи мунтазам носвой маҳсулоти истеъмол қилиб келган. 

Носвой маҳсулотининг Снюс, Снафф ва Бетел каби турлари ҳам кенг тарқалган. 

Умуман олганда носвой маҳсулотини истеъмол қилиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.  

Санжар Жўра