Россия Нато ташкилоти бош котиби ҳарбий таҳдидига жиддий муносибат билдирди
Ҳукмрон қудрат сифатида АҚШ тасири остида бўлган Нато ташкилоти охирги йилларда Европа саҳнасида фақат Вашингтоннинг мақсадлари ва манфаати йўлида амал қилмоқда. Нато ташкилотининг етакчи расмийлари бу йўлда INF "ўрта масофада учадиган ядровий қуроллар " шартномаси баробарида ошкора тарзда Американи ҳимоя этиб, Россияга таҳдид қилишмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йили 20 октябр ойида Москва бу шартнома бўйича ўз зиммасига олган амалий мажбуриятларини ижро этмаса, акс ҳолда мазкур шартномадан чиқиш билан таҳдид солиб, Вашингтон ўрта ядровий кучлар шартномасини 60 кун муаллақ ҳолатда қолдиради, -деб эълон қилди.
Бу шартнома Америка ва Россия учун Европада круиз ва баллистик ракеталарни жойлаштиришни тақиқлайди.
Нато бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтоннинг бундай позиция олишини ошкора тарзда қўллаб-қувватламоқда. Столтенберг Норвегиянинг ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида, агар Россия "ўрта масофада учадиган ядровий қуроллар" шартномасини бузишни ислоҳ этиш учун иккинчи февралнинг охирги имкониятини қўлдан бой берса, унда Нато ташкилоти ўзининг ҳарбий қудратидан фойдаланишга тайёрдир,-деб эълон қилди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги жума куни нашр этган ўзининг баённомасида, Россияга қарши ҳарбий сценарияни ижро этиш учун ушбу ташкилотнинг тайёр эканлиги ҳақида Нато ташкилоти бош котибининг изҳоротини кескинликни янада кучайтириш учун сайъ-ҳаракат,-деб тавсиф берди.
Америка ўзининг ҳарбий ва хавфсизлик ҳужжатларида, Россияни энг буюк таҳдид сифатида тилга олади. Нато ташкилоти эса бу масалани қўллаб-қувватлайди.
Россия президенти Владимир Путин бу масала бўйича Нато ташкилотини собиқаси бўлмаган даражада танқид остига олиб, бу ташкилотни Америка хорижий сиёсатларининг воситаси,-деб таъкидлади.
Владимир Путин Нато ташкилотида иттифоқчи мамлакатлар қатнашмаган, балки Нато ташкилоти Америкага қарам бўлган мамлакатлардан ташкил топган,-деб қўшича қилди.
Айтиш мумкинки, Россия ва Нато ташкилотининг қарама-қаршилиги сабабли Америка билан Россиянинг қарши кураши ҳам кенгаймоқда.
Энди, INF "ўрта масофада учадиган ядровий қуроллар " шартномасидан Вашингтоннинг чиқишидан кейин Америка ядровий қурол-яроқларининг янги хилларини Европада жойлаштириш учун янги қарама-қарши саҳнанинг вужудга келиши бундан олдин мавжуд бўлган кескинликларни янада кучайтиради.
-
Нато ташкилоти ўз қудратини намойиш этишига қарши Россия мудофаа вазири огоҳлантириш берди
-
НАТО бош котиби: НАТО ва Россиянинг муносабатлари «совуқ уруш» давридан бери энг мураккаб ҳолатда