Хузистон вилоятининг иқлими
-
Хузистондаги Сагарюн тоғи
Хузистон вилояти қарийб 65 минг квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-ғарбида жойлашган. Мазкур вилоятнинг ҳудудлари шимол томонидан Луристон ва Элом вилоятлари, ғарб томонидан Ироқ юрти, жануб томонидан Форс кўрфази ҳамда шарқ томонидан Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий ва Куҳгилуя ва Буйираҳмад вилоятлари билан чекланган. Саноат шаҳри бўлган Аҳвоз Хузистон вилоятининг марказидир.
Иқлимнинг турли хил эканлиги, тупроқларнинг фарқ қилишлари сабабли Хузистон вилоятининг айрим минтақаларида тарқоқ ҳолда бўлган ўрмонлар, бутталар ва кичик дарахтлар ўсган маконларни ҳам кўриш мумкинки, чорва ўтлайдиган жойлар сифатида фойдаланишади. Мазкур минтақаларда яшил ва кенг даштлар ҳам мавжуддир. Хузистон вилоятидаги яйлов жойлар қишда чорвачилик учун муносиб маконлар ҳисобланишади ва Бахтиёрий каби эллар қиш фаслида қўшни вилоятлардан Хузистонга келиб, ушбу даштларда чорваларини боқишади. Мазкур вилоятда мавжуд жонзотларни икки гуруҳга бўлиш мумкин, яъни балиқлар ва ов қилинадиган ҳайвонлар. Мазкур минтқада оқиб ўтувчи дарёларда, ботлоқзорларда. Форс кўрфази сувларида 200дан ортиқ балиқларнинг турлари мавжуд. Суви чучук бўлган дарёларда мавжуд балиқлар гўштининг сифати ва унда протеинларнинг кўплиги боис ушбу балиқлар минтақа аҳолисининг муҳим озуқаларига айланган. Форс кўрфазида ов қилинадиган балиқлар ҳам нафақат Хузистон вилоятининг ички бозорини гўшт билан таъминлайди, балки хорижий ўлкаларга ҳам экспорт қилинади. Мазкур вилоятда ов қилинадиган ҳайвонлар ҳам кўпдир. Қадимдан ушбу минтақада кийикларни ов қилиш кенг йўлга қўйилган эди. Бугунги кунда кийикларнинг сонлари камайган.
Бугунги кунда кийиклар Хузистон вилоятида ташкил этилган қўриқхоналарда яшашади ва улар давлат томонидан ҳимоя этилади. Мазкур вилоятда мавжуд ботлоқлар ва кичик кўлларда ўрдаклар, какликлар,узунтумшуғ қуши ва бошқа турдаги қушлар ҳам кўпдир. Вилоятнинг тоғли ва ўрмонли бўлган жойларида бўри, тулки, чиябўри, ёввойи чўчқа каби ҳайвонларни кўриш мумкин.
Хузистон вилоятининг олдинги тарихига эътибор қаратилса, маълум бўладики,Хузистон мустақил давлат бўлган Элом юртининг бир бўлаги бўлган. Франциялик тадқиқотчилар хонум Жанна Диялфуа ва Жак Де Морганнинг берган маълумотларига кўра, эломликлар милоддан 8 минг йил олдин ҳам мазкур минтақада яшашган ва бу ерда биринчи мустақил давлат ташкил этган қавмлардан ҳисобланишлари ҳам мумкин.
Тарихий манбаларда аниқланишича, Эйлом милоддиан олдиниги 13 асргача Хузистон минтақасининг номи сифатида ишлатилган ва ундан кейинги даврларда Аншон номи Суснеко, яъни Аншон юрти ва Шушни ифода этган.Эъломий катибаларда ҳам бу минтақа Аншон юрти сифатида қайд этилган.
Ахамонийлар мазкур минтақани милоддан олдинги 640- йилда ишғол этишдан кейин Аншонни Анзарон номи билан аташади. Бироқ ошурийлар бу минтақани доимий тарзда Элом номи билан аташган. Ҳеродот ва Ксенофон каби тарихчилар Ахамонийлар ва Селукийлар даврида Хузистонни Сузияна дея аташганки, Шуш минтақаси номини ифода этади.