Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Баржомга тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди
Европа Иттифоқи ва европалик учлик (Германия,Франция ва Британия) ҳамиша Баржом яжровий келишувни ҳимоя этиб, уни ижро этилишини таъкидлаб келмоқда. Бироқ 2018 йил май ойида Американинг ядровий келишувдан чиқиши ва Эроннинг аксиламалига юзмаюз бўлган ушбу келишувни муҳофазат этиш учун ўз мажбуриятларини ижро этишда европаликларнинг кечикишларидан кейин энди Европа Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатларни сақлаб қолиш учун катта кескинликларга юзмаюз бўлган.
Бу масала бўйича 13 май куни Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши Брюссельда ўтказилди.
Федерико Могерини йиғилиш охирга етганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, мазкур йиғилишда Баржом ядровий дастуридаги европалик томонлар билан яқин кунларда Эрон билан молиявий айирбошлашнинг илк операциясини амалга ошириш ҳақида маслаҳатлашдик ва Европа Иттифоқига аъзо барча мамлакатлар Эрон билан ядровий келишувни тўлиқ ижро этиш тарафдоридирлар. Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишувда ўз зиммасига олган барча мажбуриятларини ижро этса, уни ҳимоят этади,-деб таъкидлади.
Шунингдек Могерини МАГАТЭ ташкилоти Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этишини тасдиқлаган ва бу ташкилот Баржом ядровий келишувда Эроннинг қатъий амал қилиши ҳақида қазоват қиладиган ягона ташкилотдир,-деб қўшимча қилди.
Федерико Могерини Америка ва Эрон ўртасидаги кескинликларга ишора этиб, ҳарбий тўқнашувлар олдини олиш учун максимал даражада томонлардан босиқлик талаб этилади,-деб эслатиб ўтди.
Европалик ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг иродаси ва истак-хоҳишининг намунаси бўлмиш Европа Иттифоқининг етакчи расмийсининг бундай позицияси Европа учун Баржом ядровий келишувининг аҳамиятига молик бэканлигидан далолат беради. Европа Иттифоқи ва Европа учлиги (Германия, Франция ва Британия) Баржом ядровий келишувни халқаро хавфсизлик ва тинчликни муҳофазат этиш учун катта ёрдам берадиган бир неча томонлама келишувнинг намунаси деб билади.
Европаликлар Эрон Баржом ядровий бандларига амал қилмайди ва бу келишувни Эроннинг ядровий фаолиятини назорат қилиш учун ишга ярамайдиган бир келишув деб иддао қилувчи Америкага хилоф тарзда нафақат Эрон Баржом ядровий келишуви доирасида ўзининг барча мажбуриятларини амал оширган, балки Баржом ядровий келишуви ўз мақсадларига етиш, яъни халқаро ва минтақа миқёсида кескинликларнинг келиб чиқишини олдини олиш учун мавафаққиятли амал қилди. Айни пайтда, европаликларнинг нуқтаи назаридан Баржом ядровий келишуви Европа дипломатиясининг муҳим ютуқи ҳисобланади ва Баржом ядровий келишувининг мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлиши халқаро миқёсда Европа Иттифоқи дипломатияси ва сиёсий мавқеи учун катта мавуфаққиятсизлик келтиради.
Баржом ядровий келишувида Трамп давлатининг бузғинчилик қилиши ва уни йўқ қилиш учун ҳаракат қилаётганидан ғазабланган европаликлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг кўтилмаган ҳолда ҳузур топишини сувуқлик билан кутиб олишди ва у Европа мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг эътиборсизлигига юзмаюз бўлди.
Вашингтон Пост ахборот агентлигининг ёзишича, эҳтимол Баржом ядровий келишуви ва Эрон ҳақида Франция, Германия ва Британия мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳат қилиш мақсадида Брюсселга сафар қилган Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео европаликларнинг эътиборсизлигига юзмаюз бўлди. Европалик мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари ҳатто Майк Помпео билан суратга тушишдан қўл тортишган,-деб ёзди.
Шундай қилиб, европаликлар амалда муҳим ушбу келишувни муҳофазат этиш учун катта харажот сарфлашга ҳозир эмасликларини кўрсатишди. Халқаро ушбу келишув бўйича ўз мажбуриятларини ижро этиш учун европаликларнинг кечикишлари сабабли Эрон ўтган ҳафтада Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини камайтиришидан хабар берди.
Эроннинг бундай позициясини Россия қўллаб-қувватлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон Баржом ядровий келишувидаги айрим мажбуриятларини камайтиришга ҳаққи бор эди. Эрон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб амал қилади, аммо европаликлар ҳам бундай амал қилишлари ва келишувда ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ижро этишларини хоҳлайди,-деб айтди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Эрон Баржом келишувида европаликларнинг олган ўз мажбуриятларини зудлик билан амалга оширишларини хоҳлайди. Аммо агар олдинги сиёсатлар, яъни кечиктиришни қайта такрор этсалар, унда Баржом ядровий келишувда Теҳрон ўз мажбуриятларини бажаришига умид қилмасликлари лозим.