7-лик гуруҳи раҳбарлари саммити охирга етди
Франциянинг Биёритз шаҳрида мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг мизбонлигида ўтказилган 7-лик гуруҳи раҳбарлари саммити 26 август куни ўз ишини якунлади.
Агарчи йиғилишнинг якунида Франциянинг нашр этган баёнияси айрим келишувларга ишора этсада, аммо ушбу гуруҳ ўртасидаги ихтилофлар ҳалигача давом этмоқда.
Албатта Макрон Америка президенти Дональд Трамп билан ташкил этилган муштарак матбуот анжуманида, 7-лик гуруҳининг музокаралари кўпгина мавзўлари, айниқса Эронга тегишли мавзў конструктив эди,-дея тавсиф берди.
Макрон Сурия, Гонконг ҳамда Бразилиядаги ўрмонзорларда юзага келган ёнғин каби масалалар юзасида яхши натижага эришди,-деб айтди.
Трамп ҳам бу матбуот анжуманида, 7-лик гуруҳи йиғилишида жуда ҳамжиҳат ва фавқулодда эдик,-деб иддао қилди.
Душанба куни нашр этилган 7-лик гуруҳи раҳбарлари йиғилишининг якуний баёниясида, аъзо мамлакатлар, айниқса Трамп билан бўлган ихтилофларга ишора этмасдан, бу йиғилиш келишувга келишга муваффақ бўлди, -деб келтирилади.
Бу баёнияда, жаҳон иқтисодиётининг барқарорлигига ҳам ишора этилади. Эронга оид баёнотда 7-лик гуруҳи Эронни ядро қуролига эга бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш ва Ғарбий Осиёда барқарорлик ва тинчликни таъминлашга интилаётгани айтилган.
Украина бўҳронига бўйича 7-лик гуруҳи раҳбарларининг баёноти, Франция ва Германиянинг келгуси ҳафталарда Нормандия саммитига ўхшаш саммит ўтказиш режаларига ишора этилади.
7-лик гуруҳ раҳбарлари Ливия ҳақида фақат сиёсий йўл билан ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлига кафолат бериши мумкин,-дея таъкидлашади.
7-лик гуруҳи раҳбарлари Британия ва Хитойнинг Гонконг ҳақида 1984 йилги қўшма деклорациясининг аҳамиятини яна бир бор таъкидлаб, бу минтақада зўравонликни тўхтатишга чақирди.
G7 учрашувида эришилган келишувлардан бири ЖСТ-ни (жаҳон савдо ташкилоти) ислоҳ қилиш эди.
Якуний Баёнотида айтилишича, G7 интелектуал мулкни ҳимоя этиш, низоларни тезкор ҳал этиш ва адолатсиз савдо амалиётларидан халос бўлиш масаласида ЖСТ-ни ислоҳ этишни хойлайди.
Саноати ривожланган еттита давлат ўз баёнотида, интелектуал мулкни ҳимоя этиш, тенгсиз савдо билан боғлиқ кескинликларни уша ни аввалидан бошлаб тезкор равишда бартараф этиш учун Жаҳон Савдо Ташкилоти янада самаралироқ фаолият олиб бориши мақсадида ўзгартиришлар киритиш лозим деб келтирилади.
Бу битим АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Европадан Америкага экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва таварларга тарифларни кўтариш бўича доимий таҳдидларидан кейин имзоланди.
Шу билан бирга Вашингтонда кучли норозиликларга сабаб бўлган Франциядаги Google ва Facebook сингари АҚШ ижтимоий тармоқ гигантлари томонидан 25 фоизлик солиқ тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ортидан Макрон ва Трамп ўртасида келишувга эришилди.
Макрон икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган савдо кескинликларига ишора этиб, Париж ва Вашингтон мавжуд ихтилофларни камайтириш учун сайъ-ҳаракат олиб боради, деб таъкидлади.
Шу муносабат билан якуний баёнотда G7 2020 йилда иқтисодий ҳамкорлик ва Ривожланиш ташкилоти доирасида халқаро солиқ тазимидаги тартибга солувчи тўсиқларни соддалаштириш тўғрисида битим имзолаш мажбурияти борлиги таъкидланади.
Ушбу келишувларга қарамай, G7 гуруҳининг олтита мамлакати ва АҚШ ўртасида Париждаги иқлим келишуви каби масалалар бўйича келишмовчиликлар мавжуд.
Ихтилофлар шу даражада эдиким, ҳатто Трамп масалаларни муҳокама этиш учун саммитга боришдан бош тортди.
Оқ Уйнинг матбуот котиби Стефани Гришом Дональд Трамп G7 саммити доирасида бўлиб ўтган иқлим ўзгариши саммитида қатшамади,-деб эълон қилди.
Агарчи бу иш учун Трампнинг баҳонаси баъзи мамлакатларнинг давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказиш эълон қилинган бўлсада, Аммо Трамп аслида 7-лик гуруҳи раҳбарлари саммитидаги баҳс-мунозаралардан норози эканлигини эълон қилди.
Бундан олдин Трамп АҚШни Парижнинг иқлим тўғрисидаги келишувдан чиқарди ва G7-нинг бошқа аъзолари у жиддий танқид остига олинди.
7-лик гуруҳи саммитида таъкидланган яна бир масала бу Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласи ҳақида Британия билан европалик аъзо мамлакатлар ўртасидаги кескин келишилмовчилик эди.
Бу саммитда Европа Иттифоқи раҳбарлари Лондонга келишувга келмасдан Европа Иттифоқидан чиқишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш беришди ва бунга қарши Британия бош вазири Борис Жонсон Европа Иттифоқи билан келишмасдан ёки келишилган ҳолда бу иитифоқдан чиқишни 31 октябр куни амалга ошришини таъкидлади.
Бу ўртада Трамп Борис Жонсоннинг Брегзит ҳақидаги сайъ-ҳаракатлари тарафдоридир ва Брегзит масаласи Вашингтон ва Брюсель ўртасидаги янги ихтилофларнинг ижод этилиши сабабига айланган.