«Ювентус» «Наполи»дан устун келди (фотожамланма)
сентябр 01, 2019 13:19 Asia/Tashkent
Учрашув давомида «кекса синёра» аъзолари Данило (16), Гонсало Игуаин (19) ҳамда Криштиану Роналду (62) ўз номига биттадан голни расмийлаштириб қўйди. Неаполликлардан эса Костас Манолас (66), Ирбинг Лосано (68) ва Жованни Ди Лоренцо (81) Войчех Шченсни қўриқлаётган дарвозага бирин-кетин гол урди (3:3). Ўйиннинг 90+2-дақиқасида «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали автогол муаллифига айланди. Натижада учрашув 4:3 ҳисобида «Ювентус» фойдасига якунланди.
Ёрлиқ