Арбаини Ҳусейний (а) кўча намойишлари мазлумларни муҳофазат этиш ва эрксеварлик тимсолидир
Арбаини Ҳусейний (а)йирик кўча намойишлари диний эътиқод ва маънавий қадриятлар ва айни пайтда бутун дунёга паём етказишдан тўлиб кетган намойишдир. Арбаини Ҳусейний (а) кўча намойишларида мўмин мусулмонларнинг ўзаро самимий муносабатда бўлишлари, фидокорликлари ва меҳмоннавозликлари каби қадриятлар ва хусусиятларни мушоҳада этиш мумкин.
Минтақа жиддий сиёсий ўзгаришларга юзмаюз бўлган бир пайтда, Арбаини Ҳусейний золимлар қаршисида устувор тўриш ва зулмга қарши кураш олиб боришга асосланган Ошуро қиёми мақсадларини дунё аҳлига етказиш учун муносиб бир фурсатдир.
Бошқа динларнинг намояндалари, шу жумладан масеҳийлар ва яҳудийларнинг Арбаини Ҳусейний кўча намойишларида ҳузур топишлари Имом Ҳусейн (а) адолатхоҳлиги ва эрксеварлиги ҳамда тутган йўли фақатгина шиа мусулмонлари ва мусулмонлар учун эмаслигидан далолат беради.
Қум илмия ҳавзасининг машҳур устоди Оятуллоҳ Мўҳсин Ғиравиён Арбаини Ҳусейний кўча намойишларининг мавқеи ва аҳамияти ҳақида шундай фикр билдиради: "Халқаро миқёсда Имом Ҳусейн (а) азодорлик маросими катта аҳамиятни касб этади ва халқаро миқёсда муҳим паёмларни етказади, чунки дунёнинг сиёсий таҳлилчилари Або Абдуллоҳ (а) меҳр-муҳаббати жамият ҳаракатининг бирлашиши ва агар бирон-бир ҳодиса юз берса, ана шу жамият кураш майдонига ҳозур топиб, моддий ҳою-ҳавасларни ўртадан йўқ қилиб ташлайди."
Арбаин кўча намойишларининг ғояси маънавий ва диний қадриятларга эга бўлишига қўшимча, ижтимоий ва сиёсий чуқур тасирга эга. Бу кўча намойишлар тарихий аҳамиятга эга бўлиши билан бирга мусулмонлар ўртасида муштарак қадриятга айланиб қолганки, мусулмонлар қудратининг тажаллийси ва ижтимоий сармояси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда, бу йирик кўча намойишлар ваҳдат ва иттифоққа катта тасир етказишини исботлади.
Арбаини Ҳусейний (а) маросими бу имкониятлар қаторида таҳдидларга ҳам юзмаюз бўлди.
Террористик сайъ-ҳаракатлар, нотинчликлар ва бегона унсурлар жараёнларининг нуфуз топиши йирик бу ҳаракатни кескинликка юзмаюз этиш учун сайъ-ҳаракат қилган жараёнлар ҳисобланади. Аммо бу маросим таҳдид, хавф-хатар, оғирлик ва камчиликлар мавжуд бўлган бир шароитда ҳам зиёратчилар ички майл-хоҳиши ва меҳр-муҳаббати билан кенг кўламда шукўҳ билан ўтказилади.
Охирги йиллар ва бу йилда ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, бу қадриятлар ривож-равнақ топмоқда.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Ҳусейн (а) офицерлар ҳарбий олий ўқув юрти битирувчилари билан учрашганларида изҳор этган баёнотларида, "Арбаин ислом тарихида зуҳур топишининг уша дастлабки кунларидан бошлаб "Ошуронинг қудратли оммавий ахборот воситаси" деб билишди ва Арбаини Ҳусейний кўча намойишларида маърифат, тафаккур ва маънавиятни кенгайтиришни таъкидлашди. Илм ва ҳикмат намояндалари ушбу заминда сайъ-ҳаракат қилишлари ва фаолият олиб боришлари керак."-деб таъкидладилар.