Қирғизистон Америка ва Европага огоҳлантириш берди
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ва Америкага ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик ҳақида оноҳлантириш берди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги ОАВ-ларига тегишли Европа Иттифоқининг ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти ҳамда Америка халқаро ишлар қўмитасининг берган паёмларига муносабат билдириб, Европа ва Америкадан Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмасликни сўради.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий иккита баёниясида, Европа ва Америка ташкилотларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари Қирғизистон суд системасига босим ўтказиш ва ички сиёсатларига дахолат этиш деб келтирилган.
Қирғизистон ва Америка ўртасидаги муносабатларни таҳлил этиш шуни кўрсатадики, Америка Қирғизистондаги ўз ҳарбий базасини қўлдан бой берган замонидан бошлаб ушбу мамлакатнинг турли ички ишларига аралашишни ўзининг ишчи дастурига киритган.
Америка 2014 йили Қирғизистондаги ўз ҳарбий базасини қўлдан бой берди ва Бишкек давлати эса Вашингтоннинг сиёсий босими доирасидан чиқди. Ҳақиқатан ҳам Қирғизистондаги бундай ўзгаришлар Американи қониқтирмайди ва бу зўравон мамлакат Қирғизистон ҳудудида Манас ҳарбий базасининг фаолиятини қайта тиклаш мақсадида, бор куч қудратини сарфламоқда.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Қирғизистон давлат расмийлари бу ҳарбий базадан Афғонистонда ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳамда Эрон, Россия ва Хитойга қарши Марказий Осиё мамлакатларида жосуслик фаолиятларини олиб бориш мақсадида фойдаланишидан хавотирланишмоқда. Шунинг учун бу масалалар Қирғизистон ҳудудида Америка ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатишнинг асосий сабаблари жумласидандир.
Ҳар ҳолда, ҳозирги шароитда Америка ижтимоий тармоқлар ва ОАВ каби оммавий афкорга тасир етказадиган воситалардан фойдаланишни мақсад қилган ва Ғарбга мойил бўлган гуруҳларни ҳимоят этиб, уларнинг рақибларини бартараф этишни муҳим мақсад деб этиб талқин этмоқда. Шунингдек, бундай мақсадларни амалда татбиқ этиш учун чора-тадбир кўрмоқда. Масалан: Америка давлатининг расмий дастурларида сайловлар остонасида Қирғизистоннинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларини ошкора тарзда назорат қилиш назарга олинган. Айни пайтда, интернетнинг роли, айниқса Қирғизистонда хабар ва маълумотларнинг эркин фазоси кенгаймоқда. Шу сабабдан Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиш учун бундай воситаларга Вашингтон давлатининг жиддий диққат-этибор қаратмоқда.
Қирғизистоннинг сиёсий ишлари бўйича эксперти Хайрат Усмоналиев бу ҳақда шундай фикр билдириди: "Ҳозирги шароитда, Қирғизистон фуқароларининг ҳис-туйғулари билан уйнаш америкаликларнинг фойда келтирадиган тактикаси ҳисобланади. Шунинг учун Бишкек давлати конструктив чора-тадбир кўриб, Америка давлати намояндалари томонидан қирғизистонлик фуқароларини гижгижлантириш масаласига монеа яратишлари керак."
Бироқ, Қирғизистон давлатига қарши эътирозли кўча намойишларни ўтказиш учун халқни гижгижлантириш, Бишкекдаги кўргазмаларда аёллар ёзларини ҳижобсиз кўрсатиш, рассомлик кўргазмалари каби Қирғизистон халқининг маданияти билан тўғри келмайдиган айрим лойиҳаларни ижро этиш ҳалигача Американинг ишчи дастурида қарор олган. Дарвоқе, Америка Қирғизистон давлати билан юмшоқ урушни бир неча йил олдин бошлаб юборган.
Америка шунингдек, Ғарбга мойил бўлган чеҳраларни ҳимоят этиш ва уларни миллий парламент, суд ва ижроия орган мансабларига етказиш мақсадида, Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатда доимий нуфуз ва ҳузур топиш учун сайъ-ҳаракат олиб бормоқда. Шак-шубҳасиз, бундай шароитда, инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва ОАВ эркинлиги каби мавзўлар Қирғизистонда Американинг мақсадларини амалда татбиқ этиш учун бир баҳона саналади.
Зикр этиш жоизким, Америка давлати Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиш билан Марказий Осиёда жойлашган бу мамлакатда ўз мавқеини мустаҳкамлаш пайидадир.