Генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказиш оқибати учун Америка масъулдир
(last modified Sun, 05 Jan 2020 10:41:38 GMT )
Январ 05, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  •  Генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказиш оқибати учун Америка масъулдир

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг қомондони Қосим Сулаймоний ва Ҳашду-уш-шаъбий раиси ўринбосари Абумаҳдий Ал-Муҳандис улар билан бирга 8 киши жума куни (3 январ) бомдод вақтида Ироқнинг Бағдоддаги аэропорти яқинида американинг террористик ҳаво ҳужумида шаҳодатга етдилар.

Бу террористик амалиёт ва унинг оқибатлари учун америка давлати жавоб бериши лозим.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни аср пайтида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон билан телефон орқали қилган сўҳбати чоғида, Эрон минтақада ҳеч қандай кескинликни келтириб чиқариш пайида эмаслигини баён этиш зимнида, агар Эрон Американинг жиноятларига нисбатан сукут сақласа, Вашингтон бу жиноятларини бошқа мамлакатларда давом эттиради,-деб таъкидлади. 

Эрон президенти шунингдек Теҳронда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ол-Соний билан учрашганида Минтақадаги барча мамлакат бир овоз билан давлат терроризмни маҳкум этишлари керак,-деб айтди.

Ўтмишга бир назар ташланса, Америка давлат терроризми ва жиноятларни содир этиши биринчи марта эмас.

1988 йил июль ойида (1367 йил 12 тир ойида) Америка минтақада ўзининг ёвуз мақсадларига эришиш учун Эроннинг мусофир ташувчи аэробусини уриб тушириб даҳшатли жиноятни содир этди. Бандар-Аббосдан Дубай йўналишида учган бу самолёт Форс кўрфази осмонидан ўтиш вақтида ""Ю.С.С.Жек Винсенс авиа крейсердан отилган иккита Круз ракетаси билан нишонга олинди ва ундаги 290 нафар пассажир ҳалок бўлишди. 

Америка давлати бу жиноятдан кейин мусофир ташувчи самолётга ҳужумни ёлғон иддаолар билан ўзидан ҳимоя қилиш доирасида амалга оширилди деб эълон қилди. Аммо Американинг ёлғонлари охири фош этилди. Халқаро ноҳарбий авиация ташкилоти (ICAO) 1988 йил декабр ойида ўзининг бир ҳисоботида Винсенс крейсери ракетани отиши билан халқаро қонунларни бузиб, тўлиқ Эрон сув ҳудудларида эди,-эълон қилди.

Американинг Войс журнали ҳам далилларни фош этиб, 2014 йили 22 июл ойида шундай деб ёзди: "Бу далиллар шуни кўрсатадики, Американинг уша вақтдаги президенти Рональд Рейген ва Англия бош вазири Маргарит Тэччер йўллаган ўзаро мактубларида мусофир ташувчи самолётга қарши амалга оширилган ҳужум масъулияти қандай бўлмасин Эроннинг зиммасига қуйилиши лозим. Улар бу мактубда расмий эъломия ва изҳоротлар шудай бўлиши керакки, Америка ўзини мудофаа этиш учун мусофир ташувчи самолётни уриб туширилганини исботлашиши керак."

Бугун ҳам Трамп Ироқ мамлакатида Эроннинг олий мартабали шахсиятни террор қилиш учун бевосита берган дастурини оқлашда уша доимий баҳоналар ва ёлғонларга юз қаратмоқда ва Ироқнинг миллий ҳокимиятини поймол этиш ва террористик ушбу сайъ-ҳаракатни минтақада урушнинг олдини олиш сценарияси доирасида оқлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу жиноят қачонгача давом этиши мумкин? Жавобсиз жиноятлар Американи янада шафқатсиз ва тажовузкор бўлиши имкон бермаяптими?

Эрон Ислом Жумҳурияти юз бераётган ҳодисаларга бефарқ қаролмайди. Террористик бу амалиёт учун албатта Америкадан қасос олинади ва бу қасосо оғир қасос бўлади.

Муҳим бошқа масала шундан иборатким, минтақа мамлакатлари шундай ишончга етишлари зарурки, Америка минтақада ҳузур топар экан минтақа мамлакатлари осойишта ҳаёт кечиролмайди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қомондони генерал Ҳусейн Саломий бу ҳақда тўхталиб, Қосим Сулаймонийни террор қилиш минтақада Американинг ҳузур топишининг охирга етишидир ва муқовимат фронти олдўинги ормонларга қўшимча ўтмишдан ҳам жиддийроқ ўзининг шаҳид бўлган қомондонларининг ноҳаф тукилган қонлари учун қасос олади,-деб таъкидлади.

Эрон минтқа хавфсизлигини муҳофазат этиш учун устувор тўради ва минтақада террористлар билан курашишда мислсиз рол уйнаган генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳодати ушбу ифтихорли йўлни давом эттириш учун Эроннинг жддий азм-иродаси ва устуворлигининг тимсолидир.

Шунинг учун айримларнинг нуқтаи назарига хилоф тарзда, шаҳид Сулаймонийнинг йўли қудрат билан давом этади ва бу йўлда бир заҳза ҳам шак-шубҳа ёки кечикиш ижод этилмайди. 

Чунончи: генерал Ҳож Қосим Сулаймоний   шаҳодатидан бир неча соатдан кейин Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондонлиги Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ва қуролли кучлар қомондони ҳукми билан Қудс кучларида минтақада генерал шаҳид Сулаймоний қаторида узоқ йиллар давомида хизмат қилган ва Муқаддас мудофаа йилларида машҳур қомондонлар билан бирга фаолият олиб борган генерал Исмоил Қоонийга топширилди.   

Бу ҳукмда бу кучдаги дастурлар шаҳид Сулаймоний қумондонлиги давридаги дастурларнинг ўзидир,-деб таъкидланади.

 

 

Ёрлиқ