Форс кўрфази миллий куни абадий қоладиган ўзликни эслатади
Форс кўрфази Эрон сарзамини тарихидек қадимий тарихга эга. Денгизга Форс номи қуйилиши минтақанинг тарихий ўзлигини таъдкидлаш маъносидадир.
Исломий маданият ва ривожланиш вазири Сайид Аббос Солеҳий Форс кўрфази миллий куни, яъни 10 урдибиҳишт куни муносабати билан нашр этган бир паёмида, бу тарихий кунни Эрон халқининг минглаб йиллик тарихи мадания ва ҳунарини улуғлаш учун муносиб бир фурсатдир,-деб айтди.
Эрон халқи бошқа қавмлар бу денгизнинг қирғоқларига келишларидан олдин минглаб йил олдин бу маконда ҳаёт кечиришган ва Форс кўрфази соҳилида денгиз мандариятига асос солишганки, бошқа халқ ва қавмларни ўзларига жалб этишди.
Тарихчиларнинг айтишларича, Форс кўрфази инсоният цивилизациясининг келиб чиқиш жойидир. Бу маданият бутун дунё ўз тасири остига қолдирган. Исломий Эроннинг жой-жойларидаги қавмий гуруҳлар бу қадр-қийматга эга меросни эъзозлайдилар ва Форс кўрфази номи Эрон халқининг ҳар бири учун бутун жаҳонда Эрон маданияти, цивилизациясининг олтин тарихи ва шукўҳини эслатади.
Ғарбий Осиё ва Форс кўрфази ҳавзаси бўйича тадқиқотчи ва ёзувчи ҳамда Форс кўрфази тадқиқот марказининг фаоли ва асосчиси Муҳаммад Ажам турли арсаларда Форс кўрфази минтақаси аҳамияти ва сувдаги бу йўлнинг тасири ҳақида шундай ёзади: "Форс кўрфазининг аҳамияти дунё арсасида алоқа, тижорат ва иқтисодий жиҳатларни эътиборга олиб, катта аҳамиятни касб этади. Араб тилида мавжуд бўлган ҳужжатларда ҳам "Халижул-Форси" сўзи ишлатилган ва БМТ ташкилотидаги 11 мўътабар ҳужжат ҳам борки, бу ҳужжатда Форс кўрфази номи таъкидланган"
БМТ ташкилоти бош котиби турли баёнияларида, сувли бу минтақанинг географик картаси, атласи ва ҳужжатларига биноан Форс кўрфази деб аталади. Бу ҳужжатлар жумласидан 1984 йили август ойида нашр этилган баёния саналади. Юнонлик географ (Anaximander) -нинг жаҳон харитаси, Юноннинг (Hecataeus) жаҳон харитаси ва машҳур мунажжим ва гографшунос (Claudius Ptolemy) жаҳон харитаси бу тарихий ҳужжутларнинг бир қисмидир.
Форс кўрфази айни пайтда, цивилизация ва географик жойлашуви сабабли тажовузкорлар, мустамлакачи қудратларнинг тортишувлари ва рақобат қилишлари арсасига айланган эди. Форс кўрфазида бегона кучлар ва мамлакатларнинг ҳузур топишлари жумласидан Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазида 150 йиллик партугалияликларнинг ҳукмронлик қилишлари саналадиким, милодий 1621 йил 30 -чи апрел ойида охирга етди.
Партугалиялик машҳур денгизчи "(Albuquerque) Албукерк фикрига кўра, Ҳурмуз, Адан ва малагони ўз ихтиёрига олган ҳар бир мамлакат дунё тижоратига ҳукмрон бўлиши мумкин. Бу тафаккур сабаб бўлдиким, партугалияликлар бир неча вақт ўтгач, Гумбарон (ҳозирги Бандар Аббос ) ва Қишм оролини қўлга киритишди.
Форс кўрфази миллий куни деб қуйиш ҳақиқатан ҳам минтақа тарихининг асолати ва азаматини намойиш этади. Айниқса, бундай ном қуйиш Форс кўрфазидан партугалиялик тажовузкорларнинг чиқиб кетиши йиллиги билан тўғри келади. партугалиялик мустамлакачилар ҳам Форс кўрфази тарихининг бир даврида бу минтақага кўз алайтирган эдилар. Аммо улар ҳам охир-оқибат ушбу минтқани тарк этишга мажбур бўлишди. Англияликлар тўрт маротаба Бушеҳрга ҳужум қилишди ва уламолак эса уни мудафаа қилшга фатво беришди. Раисали Дилвори ва Аҳмадхон Тангистоний қаҳрамонлик кўрсатишди ва катта тажрибага эга мустамлакачига шикаст беришди. Минтақа тарихи шуни кўрсатадики, бегоналарга Форс кўрфазида гегемонлик қилиш учун ҳеч қачон ижозат берилгани йўқ. Бу қоидани ҳозирги кунда Американинг тимсолида кўриш мумкин.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида, Америка денгиз кучлари Эрон сув ҳудудларига йўл топа олмасликларини таъкидлаш зимнида, Форс кўрфази 2000 йил АҚШ вужудга келишидан олдин ана шу ном билан бор эди. Эҳтимол улар Форс кўрфази исмини билишмайди ёхуд 7 минг мил ўз уйларидан узоқликда Эроннинг атрофида нима қилишларини билишмайди?-деб ёзди.
Ўтмишга бир назар солинса маълум бўладиким, Форс кўрфази турихий ёрқин ўзликка эга бўлиш ва бой мерос эканини маълум бўлади. Агар минг марта унга бошқа номлар қуйилса ҳам Форс кўрфази Форс номи билан абадий мангу қолади.