Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарада тўқнашув юз берди
Марказий Осиё республикалари чегарасида охирги ҳафта давомида юз берган тўқнашув ва кескинликлар, яна бир марта ушбу республикалар етакчи расмийларининг маслаҳатлашув олиб боришлари ва учрашувларига замин яратди.
Ўтган ҳафтада Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари учрашувларидан кейин якшанба куни ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон оммавий ахборот манбалари чегара ихтилофларини баратараф этиш учун икки томон масъуллари учрашувлари ҳақида хабар берди.
Ўтган ҳафтада Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юз берган тўқнашувлар оқибатида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ҳам тўқнашувиккита қўшни мамлакат расмийларининг учрашишлари учун имконият яратди. Чегара мушкулотларини бартараф этиш мақсади билан икки мамлакатнинг юқори мартабали расмийлдари учрашишлари назарга олинган.
Марказий Осиё республикаларининг чегара минтақаларида тўқнашув ва кескинликларнинг давом этиши ўтган якшанба куни яна бир марта Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара минтақаларининг аҳолиси заро тўқнашишди. Бу тўқнашув шундай бир вазъиятда рўй бердиким, ўтган ҳафтада ҳам Тожикистон ва Қирғизистон чегара минтақаларида икки томондан инсоний талафот билан тўқнашув вужудга келди.
Марказий Осиё республикаларида маҳаллий ва ички чегараларни демаркация қилиш ва ўзаро ихтилофлар Совет Иттифоқининг марказлаштирган тизими замонидан ушбу минтақадаги халқлар ва давлатларга мерос қолган. Дар ҳақиқат Марказий осиё республикалари, айниқса 20 асрда Совет Иттифоқининг коммунитстик тизими даврида бу минтақа халқлари ва маҳаллий давлатлари ўртасида ихтилофларнинг вужудга келиш имконияти юзага келди.
Марказий Осиё республикаларининг мустақилликк эришгани ва ушбу республикалар раҳбарларининг музокара ўтказишларидан 30 йилга яқин вақт ўтишига қарамай бу мамлакатлар ўртасида чегара масаласида ихтилофлар ҳалигача ҳал этилмай қолган.
Қозоғистон ва Туркманистон бошқа қўшни мамлакатлар билан чегара масаласида мавжуд бўлган кўп муаммоларни бартараф этган бўлсада, аммо шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби учта республика ўртасида мавжуд бўлган ихтилофлар ҳалигача ҳал этилмай боқий қолмоқда ва учта ушбу мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни бўҳронга юзмаюз этмоқда.
Чунончи, Марказий Осиёнинг учта ушбу республикалари доим бирбирини ўз чегара ҳаримини бузишга айблаб келмоқда.
Бу масалада Ўзбекистоннинг сиёсий ишлар бўйича машҳур эксперти Рафиқ Сайфиддиннинг фикрига кўра, ихтилофлар нафақат қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида балки, қирғизлар ва тожиклар ҳамда тожиклар ва ўзбеклар ўртасида мавжуддир. Чегарада юзага келадиган ҳар бир низо ушбу минтақадаги давлатлар ўртасида кенг ихтилофларни вужудга келтириши мумкин.
Ўзбекистоннинг бу эксперти Россиянинг "Независимая газета " билан қилган сўҳбатида, шундай таъкидлади: "Ихтилофларнинг юзага келишининг асосий сабаби бу чегара масалалари ҳал этилмаганидир ва кичгина тўқнашувлар эса каттта қарамақаршиликка айланмайди."
Бу ўртада шундай назарга ташланадиким, Марказий Осиёнинг айрим республикалари бошқа қўшни мамлакатларга нисбатан афзалроқ мавқега эга бўлмоғи чегара масаласида каттароқ ихтилофлар юз бериши сабабига айланади. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро айрим минтақалар кимга тааллуқ экани масаласида, айниқса Фарғона водийси бўйича ўзаро ихтилофлари мавжуддир. 2016 йилда Ўзбекистон Қирғизистон билан ўз чагарасида қуролли кучлар ва зирҳли машиналарни жойлаштирди. Бу амалга аксиламал кўрсатиб, Қирғизистон томони Ўзбекистон ихтилофли минтақаларга уруш тажҳизотлари ва ҳарбий персоналларни жойлаштириш билан Тошкент ва Бишкек ўртасида олдин келишилган шартномани поймол этди. Бунга қўшимча, Ўзбекистон давлати Қирғизистоннинг "Уш" вилоятининг айрим қисмлари ўзбекистонники деб иддао қилади. ,-деб эълон қилди.
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги алоқалар ўтган бир йил, айниқса охирги ойлар давомида, собиқаси бўлмаган мушкулотларни бошдан ўтказди ва Марказий Осиё минтақасини янги кескинликларга юзмаюз этди.
Бундай шароитда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийларининг ўзаро музокаралари икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган чегара мушкулотларини бир муддатда баратараф этсада, аммо икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган узоқ давом этаётган ихтилофларни баратараф этишга катта тасир етказиши назарга ташланмайди.