Вақт-соат булоғи
(last modified Sat, 20 Jun 2020 14:22:59 GMT )
июн 20, 2020 19:22 Asia/Tashkent
  • Вақт-соат булоғи

“Бу жуда ғалати, бикр  ва ақлга сиғмайдиган нарса, -ҳайратларини яширишолмайди довюрак алпинист ва сайёҳатчилар,-- бу Худони ва унинг Яратувчанлигини чинакам англаб етиш ва унга шукрона келтиришга ундовчи нишоналардир”.

Эроннинг ғарбий қисмидаги Луристон вилояти  мамлакатнинг муътадил иқлим ва шинам табиатга эга энг гўзал ҳудудларидан биридир. Ушбу вилоят кўплаб шаршаралар ва ерга эгилган лолалар текислиги билан машҳур. Луристоннинг гўзал шаҳарларидан бири вилоятнинг шарқидаги Дуруд шаҳри ҳисобланади. Ӯтмишда Баҳрайн номи билан танилган шаҳар Хуррамободдан 86 км узоқликда жойлашган.

Загрос тоғ этаклари ва Иштиронкуҳ тизма тоғларида  жойлашганлиги сабабли, Дуруд Луристон вилоятининг ям-яшил шаҳарларидан бири бўлиб, кўплаб табиий диққатга сазовор жойларга эга. Уларнинг энг муҳим ва ғаройиботларидан бири "вақт-соат чашмаси" дир. Доимий ва ӯзига хос бетакрор усулда сувининг фаввора уриши   билан, бу булоқ томошабинлар олдида Худонинг улуғворлигини намойиш қилади. Эрон табиатининг бу ажойиб, бетакрор ва нодир  ҳодисаси  ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Дуруд жанубида  3050 метр баландликда жойлашган Приз тоғида жуда ажойиб ва номаълум булоқлар, ғорлар ва деворлар мавжуд бӯлиб,  бу ғаройиб табиий ҳодисалардан бири Вақт-соат чашмаси ҳисобланади. Бу сирли булоқ табиат ва геологиянинг ажойиботларидан биридир. У баландлиги 15 метр ва чуқурлиги 50 метр бўлган ғорнинг ичида жойлашган бўлиб, суви ғорнинг тепасидан пастга оқиб тушади. Булоқнинг суви маълум вақтларда   узилиб, яна туташганлиги сабабли ерлик аҳоли уни Вақт-соат булоғи деб аташган.  Ғор 1983 йилда Дуруди алпинистлари томонидан аниқланган.

Сувнинг манбаи ғорнинг охиридаги 15 метрлик баландликда   жойлашган бўлиб, у қӯшалоқ шаршара мисоли ғор тубига оқиб тушади. Бутунлай табиий тарзда бу сирли булоқ суви узилиб,   маълум вақт оралиғида яна мутлақ табиий равишда қуйилади. Жуда совуқ ва зулол сувга эга бўлган Вақт-соат булоғининг суви   ҳар хил фаслларда кўпайиб-камаяди. Синоатли чашма сувининг оқиш вақти 55 минут, тўхташ вақти эса ёзда тахминан бир соат, кузда беш соат ва қишда саккиз соатни ташкил қилади. Баҳорда, булоқ суви кӯпайиб,  дарё каби оқади, шунда ғор тубидаги сув сатҳи 20 см кўтарилади. Булоқ суви узилиб қолганда, сувнинг чакиллаб томиши дилкаш мусиқа касб этади, лекин оқаётган пайти унинг даҳшатли садоси қулоққа чалинади.

Вақт-соат булоғи

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу ҳодисанинг сабаби сув вакуум ҳосил қилиш орқали тӯпланади ва бўшатилади. Бу ҳодисани ӯрганган мутахассислардан бири Асадий шундай фикрда: дейлик, катта чойнакка  бир неча манбадан сув қуйилади. Сув сатҳи кўтарилганда чойнакнинг жумрагидан оқади.  Чойнак жумраги ернинг тортишиш кучи туфайли шунга ӯхшаш ҳодисани келтириб чиқаради, яъни идишдаги сув жумрак орқали тезда ташқарига оқиб чиқади. Кейинчалик жумрак орқали ҳаво сӯрилиши натижасида сувнинг оқими тӯхтайди.  Илмий истилоҳда “Сифон булоқлари” деб аталадиган бу ҳодиса Шероз университетининг ўша пайтдаги геология кафедраси мудири доктор Раисий томонидан маъқулланган ва ҳозирча ҳеч ким бу илмий хулосани рад этмаган.

Ҳайратланарли ғор ва Вақт-соат чашмаси атрофидаги яна бир   диққатга сазовор жой Париз тоғининг "Чоҳи  соз ва дуҳул" деб номланган ғаройиб қудуғидир. Бу қудуққа  тош отилса,  ёқимли овоз чиқаради. Гӯзал Иштиронкуҳ ҳам минтақанинг жозибали масканларидан бири ҳисобланади. Ушбу ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам диққатга сазовор.

"Чоҳи  соз ва дуҳул" қудуғи

Дуруддан жанубга қараб юриб, Чамчид, Бар офтоб, Чанор ва Деҳ кулиён қишлоқларини ортда қолдиргач, тоғ йӯлидан 3 соат юриб  ғор ва шаршарага етиб борасиз. Яна бир йӯли маҳаллий поезд билан Чамчид станциясига келиб тушасиз. Албатта, қолган йўлни пиёда босиб ўтиш керак.

Вақт-соат булоғи

Ушбу гўзал чашма ва ғор ҳар йили баҳор ва ёз фаслида Эрон ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари сайёҳларини кутиб олади. “Бу жуда ғалати, бикр  ва ақлга сиғмайдиган нарса, -ҳайратларини яширишолмайди довюрак алпинист ва сайёҳатчилар,-- бу Худони ва унинг Яратувчанлигини чинакам англаб етиш ва унга шукрона келтиришга ундовчи нишоналардир”.