Хавфсизлик Кенгашида Америка Эронга қарши резолюцияни тасдиқлашда оғир мағлубиятга учради
Америка 2019 йилдан бошлаб Хавфсизлик Кенгашининг 2231резолюциясига биноан 2020 йил октябр ойида охирга етишига тегишли Эронга қарши қурол-яроқлар санкциясини бекор қилишнинг олдини олиш учун ўз сайъ-ҳаракатини бошлади. Бироқ, бу сайъ-ҳаракатлар Эронга қарши Вашингтоннинг психологик ва сиёсий уруш олиб бориши ва ушбу кенгашнинг аъзоларига босим ҳамда маслаҳатлашувлар ўтказишига қарамай охир-оқибат оғир мағлубиятга учради.
Эронга қарши аслаҳаларни санкция қилиш муддатини узайтириш учун Хавфсизлик Кенгашида Американинг таклиф этган резолюцияси овоз олмади. АҚШнинг Эронга қурол-яроқ эмбаргоси муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф этган резолюцияси Хавфсизлик кенгашда 11 бетараф, 2 та қарши ва 2 тарафдор овоз билан тасдиқланмади. Америка ва Доминикан республикаси бу резолюцияга ижобий овоз берди. Хитой ва Россия эса қарши овоз берди ва бошқа аъзолар эса беиараф воз беришди.
Бу масала Амерника ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг ғазабини келтирди. пампео бир баёнотда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши халқаро хавфсизлик ва тинчликни муҳофазат этиш масъулиятини ўз зиммасига олган. Бу Кенгаш бугун ўзининг асосий маъмуриятинимуҳофазат этишда мағлубиятга учради. Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши 13 йиллик қурол-яроқларни санкция қилиш муддатини узайтириш учун маъқул резолюцияни рад этди. ... Халқаро тинчлик ва ва хавфсизликни мудофаа этиш уун қатъий амал қилишда Хавфсизлик Кенгашининг бу сайъ-ҳаракатини оқлаб бўлмайди,-деб таъкидлади.
АҚШ давлат котиби Хавфсизлик Кенгашининг Вашингтоннинг ноқонуний талабига салбий муносибатларидан норози бўлиши халқаро миқёсда ва ҳатто европалик шериклар орасида АҚШнинг яккаланиши ва мурозасизлигини яна бир бор намойиш этди.
Вашингтон нуқтаи назаридан ҳар қачон бу ташкилотлар АҚШ-нинг истак-хоҳишлари ва мақсадларига мувофиқ ҳаракат қилганида, улар ўзларининг ҳақиқий вазифаларини намойиш этадилар. аммо агар улар Вашингтоннинг хоҳишлари қарши ҳаракат қилса, унда Америка расмийлари оғизлаарини очиб бу институтларни ўз вазифасини бжармади деб айблашади. Ҳақиқатан ҳам Дональд Трамп давлатининг муҳим хусусиятларидан бири ушбу ташкилотларни танқид қилиш ва ушбу ташкилот ва идоралардан чиқишидирким, Америка ва иттифоқчиларининг манфаатларига хилоф амал қилшган.
Америка таклиф этган резолюциясига Хавфсизлик Кенгашининг овозига тасир етказган бошқа масала бу шундан иборат эдиким, ҳатто Вашингтоннинг иттифоқчилари ва шериклари ҳам Эронга қарши қурол-яроқлар санкциясини узайтириш лозимлиги ҳақидаги Дональд Трамп давлатининг қилган иддаоларини қабул қилишмади ва Американинг истак-хоҳишларига тан беришни Баржом ядровий келишувнинг охирга етиши деб билишади.и 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар сифатида европалик учлик мамлакатларидан Франция ва Британия Хавфсизлик Кенгашида доимий аъзоси Эрон қурол-яроқларини санкция қилишни бекор қилиш оқибатлари бўйича хавторланиш изҳор этиб, Баржом ядровий келишувинингг моддаларига риоят қилиш, шу жумладан Эрон қурол-яроқларини санкция қилиш муддатини бекор қилишни таъкидқилди. Айни пайтда бу учта мамлакат нашр этган ўз баёнотида, Американинг таклиф этган резолюцияси Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этмади,-деб тан олишди.
Франция вакиллари хайатининнг баёнотида шундай келтирилган: "Франция таклиф этилган резолюцияга бетараф овоз берди. Чунки бу резолюция ушбу санкциянинг муддати якунланишидан келиб чиқадиган кескинликларга муносиб жавоб бериш мазмун-мундарижасига эга эмасди. Бу резолюция Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг ҳимоя этишини ўзига жалб эта олмагани ва бу масалада ягона консенсусга келиш учун керакли асосга эга бўлмагани сабабли минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қодим эмас."
Бошқа томондан бундан олдин ҳам башорат этилганидек, Американинг бир томонлама ёндошуви ва гегемониясига мухолиф бўлган иккита халқаро қудрат сифатида Россия ва ХитойВашингтоннинг таклиф этган резолюциясига қарши овоз берди. бу масала шуни кўрсатадики, халқаро тизимда кучли бир жараён шаклланмоқдаким, Американинг ноқонуний ва мантиқсиз хатти-ҳаракатига мухолифат қилмоқда ва унга қарши курашмоқда.
Энди эса Хавфсизлик Кенгашида таклиф этган резолюцияси мағлубиятга учраганидан кейин Америка янги сценарияни амалга ошириш пайига тушмоқда. Американинг дипломатик идорасининг раиси Майк Пампео Эрон қурол-яроқлари санкция узайтирилмагунига қадар ўзимизнинг дипломатик воситаларимиз доирасида қўлимиздан келадиган амални ижро этамиз,-деб таъкидлади.
Американинг бу сценарияси Моша механизми, яъни Эронга қарши БМТ санкцияларининг автоматик тарзда қайтиши механизмидан фойдаланиш ҳақида Вашингтоннинг таҳдидини ижро этиш йўлидаги сайъ-ҳаракатидир. Бироқ, Америкадан бошқа ҳеч қайси бир мамлакат 2018 йили 8 май ойида Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишини эътиборга олиб, Американинг келтираётган далеллирани қабул қилишмапти.
Эрон ҳам Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта жорий этиш учун Моша механизмидан фойдаланиш учун Американинг амалга оширадиган сайъ-ҳаракати ҳақида огоҳлантириш берди.
Эроннинг БМТ-даги вакили Мажид Тахт Равончий бир баёнотда, Хавфсизлик Кенгаши томонидан Эронга ққарши жорий этиладиган ҳар қандай чекловлар Эроннинг қаттиқ жавоб беришига юзмаюз бўлади ва бу ҳақдаги бизнинг вариантларимиз чекланмаган ва АҚШ ҳамда унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларида ёрдам берадиган ёки қатнашиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа ташкилот унинг ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгар бўлади,-деб гоҳлантириш берди.
- Хавфсизлик кенгашда АҚШ оғир мағлубиятга учради
-
Оқ уй хавфсизлик маслаҳатчиси: Эронга қарши АҚШ резолюцияси шармандали равишда мағлубиятга учради
-
Россия ва Хитой АҚШнинг Эронга қарши резоолюциясини мағлуб бўлгани ҳақида баёнот бердилар