Чимли Гӯл
(last modified Wed, 11 Nov 2020 14:01:01 GMT )
ноябр 11, 2020 19:01 Asia/Tashkent
  • Чимли Гӯл

 Бепоён ва бир пайтнинг ӯзида тӯрт фаслга эга Эрон ӯлкаси.  Унда замонавий машиналашган ҳаёт жараён этиши билан бирга жуда кӯп табиий гӯзалликлар ва жозибали манзаралар мавжуд.

Ана шундай жозибали манзаралардан бири Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ғарбий Озарбайжон вилоятидаги Чимли Гӯл ёхуд ҳаракатланувчи чаманзордир.

Бугунги дастуримизда сизга таништирмоқчи бӯлганимиз ӯртасида чаманзор жойлашган кӯл нафақат Эрон, балки дунёдаги ажойиботлардан бири бӯлиб, унинг сирини ҳозиргача ҳеч ким тушунтириб беролмаган.

Чимли Гӯл--Такобнинг сирли ҳодисаси.

Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Такоб ноҳиясида оромбахш сокитлиги билан бир қаторда ғалати ҳодисага эга бўлган " Чимли Гӯл " деб номланган минтақа мавжуд. Чимли Гӯлнинг бутун майдони бир гектарни ташкил этади. Чуқур дара  ўртасида жойлашган бетакрор бу ҳудуднинг чиройига қамишзор, ям-яшил майсалар, баланд дарахтлар ва чиройли гуллар   чирой қӯшиб туради. Тадқиқотларга кўра, бу минтақа учинчи геологик даврга тегишли. Чимли Гӯл аслида баланд қамишлар билан ўралган катта ботқоқлик ҳудудидир. 9-15 метргача чуқурликка эга ушбу  гўзал кўл  денгиз сатҳидан 2340 метр баландликда жойлашган.

Чимли Гӯл кўлининг суви ер қаъридан кўлнинг тубида жойлашган қайноқ булоқлар орқали сизиб чиқади. Албатта, шуни таъкидлаш керакки, ушбу манба билан бир қаторда кўлга атрофдан бошқа булоқлар суви ҳам қуйилади. Кӯлдан тошиб чиққан сув кичик каналга оқиб боради ва йӯл-йӯлакай ўсимликларни ҳам суғоради. Жуда чуқур бўлган бу кўлда сув  ҳайвонлари яшамайди ва фақат кўл атрофидаги ёввойи ўрдаклар   ҳудуднинг жонли   экотизимини ташкил қилади.

 

Кўлнинг ўртасида кенг океан сувлари билан ўралган оролнинг макети каби ўтлоқзор мавжуд. Ушбу кичик орол тахминан 100 квадрат метр майдонга эга ва кўл қирғоғидан 5-8 метргача масофада  бӯлиб, узоқдан кӯлнинг ӯртасидаги сузувчи камарга ўхшайди. Қизиғи шундаки, бу орол сузувчи оролдир. Агар сиз кўлга тикилиб қарасангиз, бу камон шаклидаги ернинг тебранишини кўрасиз. Аслида, орол вақти-вақти билан ўзини силкитиб, сув ҳавзасида ҳаракатланиб юради. Йӯқ, тасаввурим чалғиди, деб ӯйламанг, сиз адашмадингиз.  Оролчанинг ҳаракатланиши --соф ҳақиқат.  Энг қизиғи,   оролнинг бу айланиши ҳатто кўл  диаметрининг ошишига олиб келади.

Ушбу кичик оролнинг ўсимликлари бу шароитга жуда мос равишда жойлашган. Қиш ва совуқ ҳавода бу муаллақ ва сузувчи ўтлар ўз яшиллигини йўқотмайди. Шу сабабли бу кӯл маҳаллий аҳоли тилида “Чимли Гӯл”, (Чимли кӯл), яъни ӯртасида майсали ороли бӯлган кӯл деб юритилади.

Бу антиқа  орол шамол, ҳаво оқими ва махсус чайқалиш воситасида турли йўналишларда ҳаракат қилади  ва бу унга ӯзига хос табиий жозиба ато этган. Оролнинг ҳаракати  қисқа масофада бӯлиб, 5-6 метрни ташкил қилади ва унинг ҳаракати деярли сезилмайди. Аммо етарли даражада шамол эсган пайти зеҳн солган киши унинг ҳаракатланишини сезиши мумкин. Чаманзорнинг ҳаракатланиши ва сузиб юриши сабаби тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Баъзи мутахассислар бунинг сабабини ернинг айланиши, бошқалар эса табиий омиллар ва шамолнинг эсиши сабабли деб билишади. Аммо бу нодир табиий ҳодисанинг асл сабаби ҳозиргача номаълум.

Чимли Гӯл

Чаманзор ҳаракатланиб, қирғоққа  яқинлашса, одам чаманзорга чиқиб олиши мумкин. Орол ҳаракатланиб, қирғоқдан узоқлашгач, ё унинг қайта қирғоққа яқинлашувини кутиши, ёхуд сувда сузиб қирғоққа чиқиб олишига тӯғри келади. Аммо тӯғриси, агар сузишга кўникмангиз бўлмаса, бу сеҳрли оролга узоқдан назар ташлаганингиз маъқул, чунки унга чиқаман деб жиддий жароҳат олишингиз ҳеч гапмас.

Агар сиз ушбу сеҳр-синоатли ҳудудга ташриф буюрмоқчи бўлсангиз, энг яхши вақт баҳор ва куннинг биринчи ярмидир. Бу минтақага саёҳат қилган киши  Такоб ноҳиясида ушбу табиий диққатга сазовор жойдан ташқари яна бир қатор ноёб тарихий ёдгорликлар ва табиий диққатга сазовор жойлар мавжудлигини билиши керак чиройига. Улардан энг муҳими,   2003 йили Юнеско томонидан руйхатга олинган Тахти Сулаймон кўлидир.