Теҳрон Фаластин ва Қудсни қўллаб-қувватловчи веб-семинар йиғилишига мизбонлик қилади
Эрон Исломий парламенти бугун 18 январ куни 29 дей куни "Ғазза муқовимат тимсоли" куни билан ҳамзамон Фаластин ва Қудсни қўллаб-қувватловчи веб-семинар йиғилишининг мизбонидир.
Бу конфренцияда Туркия, Малайзия, Индонезия, Яман, Покистон, Ал-Жазоир, Афғонистон, Қатар, Тунис, Ливан, Боливия, Венесуэла, Ироқ, Сурия, Жанубий Африка ва Фаластин каби мамлакатлар намояндалари ва президентлари иштирок этишмоқда.
Ҳозирги шароитда бу конфренциянинг ўтказилиши бир неча жиҳатдан аҳамиятни касб этади.
Биринчи аҳамият шундаки, бу конфренция исломий халқларнинг намояндалари сифатида исломий мамлакатлар парламентлари томонидан ислом дунёсининг энг муҳим масаласи сифатида Фаластин масаласини кўриб чиқади.
Бу конфренциянинг иккинчи аҳамиятли томони Фаластин масаласининг халқаро жиҳатга эга бўлишидир.

Бу конфренция шундай бир шароитда ўтказилмоқдаким, халқаро ва минтақавий нотинчликлар вазъиятидан сўистеъмол этиш билан Исроил режимининг содир этилаётган жиноятлари янги босқичга кирган. Босқинчи сионистик режим Американинг қўллаб-қувватлашиши билан "аср муомаласи" деб номланган бу минтақани тақсимлаш бўйича даҳшатли мустамлакачилик режасини амалда татбиқ этишга ҳаракат қилмоқда.
БМТ-нинг кўплаб қарорлари ва Фаластин халқаро ташкилотларда Қудсга асосланган Фаластин давлатини ташкил этишда Фаластин халқининг ҳаққини расмий равишда тан олишига қарамай, сионистик режим АҚШ-нинг қўллаб-қувватлаши билан ўзини қонундан ташқарида деб билади ва барча турдаги ҳарбий жиноятларни содир этиб, ўз талабларини қуйиб халқаро ташкилотларнинг қарорларини эътиборсиз қолдириб, дунё тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солади. Бу жараён дунё хавфсизлиги ва тинчлиги учун жиддий таҳдид маъносидадидр ва халқаро жамоатчилик унга қарши кураш олиб бориши керак ҳамда Фаластин халқига қарши зулс ва ишғолгарликни тўхтатишда ўз иродасини кўрсатиши керак.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Абдуламир Равиҳ бу ҳақда Исроил режимига араб мамлакатларининг яқин алоқада бўлиши ва Америка назорати остида Аморот, Баҳрайн ва Судон каби исломий айрим мамлакатлар раҳбарлари томонидан ушбу режитм билан алоқаларни нормаллаштириш битими имзоланиши Фаластин масаласи ва ушбу мамлакат халқининг курашига салбий тасир етказади. Америка давлатининг сиёсатларига тиз чуккан араб мамлакатларининг бу сайъ-ҳаракати Исроил режими ўзининг ривожланиш лойиҳаларини ижро этиш давомида янада ўзбошимчалик билан амал қилиши ва Фаластин халқининг ҳуқуқига эътибор қаратмаслик ва ҳар куни ўз ҳужумларини давом эттириш учун имконият яратилиши сабабига айланган.
Бу конфренцияни ўтказишнинг учинчи аҳамияти бу Фаластин масаласининг ҳақиқатларини акс эттириш ва жаҳон ва минтақада Исроил режимининг содир этаётган жиноятларининг оқибатларига эътибор қаратиш зарурлигидир.

Дунё оммавий афкори коронавирус эпидемияси тарқалиши, Ғазза секторида қуршовга олинган 2 миллион болалар, ёшлар ва аёлларга нисбатан муносабат қилишда сионистик режимнинг жиноятлари ва раҳмсизликлари мушоҳада этилгани ҳамда дори-дармон ва инсоний кўмаклардан уларни маҳрум этишдан сўнг дунё оммавий афкори шундай хулосага келганким, кимёвий ва ядровий қуролларга эга бўлган ишғолгар бу режим халқаро хавфсизлик ва тинчлик ҳамда дунё жамоатчилиги учун жиддий хатар саналади. Бундай муҳим шароитда исломий парламентларнинг ҳамжиҳатлиги сионистик режим ишғолидан Қудсни озод этиш, мазлум халқлар ҳуқуқи, айниқса Фаластин халқининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаш ва ушбу ҳақиқатларни эслатиш учун муҳим фурсатдир.
Шак-шубҳасиз, сионизм ва Исроил қалбаки режими минтақанинг келажагида ўрни йўқ. Энди Американинг инқирозга юзмаюз бўлиши ва минтақадан бегона кучларнинг чиқиб кетиши белгилари ошкор бўлган. Ишғол этилган Қудс ва Фаластин сарзамини албатта озод этилади ва Фаластин халқи ўз сарзаминларга қайтади. Чунки Фаластиннинг бугунги авлоди ўзининг ҳудудий ўзига хослигини яхши англаб олган ва муқовимат жараёни Фаластин халқининг поймол этилган ҳуқуқларини тиклашга бел боғлаган.