Кули Хирсон дараси 
(last modified Sat, 23 Jan 2021 14:28:52 GMT )
Январ 23, 2021 19:28 Asia/Tashkent
  • Кули Хирсон дараси 
    Кули Хирсон дараси 

Руҳлар водийси ҳам деб юритиладиган Хузистондаги Кули Хирсон дараси билан танишиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Эрон жанубидаги Хузистон вилояти жуда меҳрибон ва меҳмондўст одамлар ўлкаси  бўлиб, у ўзининг ажойиб табиий жозибалари туфайли кўплаб сайёҳлар ва эронликлар учун сайёҳат маскани ҳисобланади. Ана шундай ажабтовур масканлардан бири Дезфулдаги  Кули Хирсон дараси бўлиб, у гӯзал ва бетакрор табиатга эга. Руҳлар водийси ҳам деб юритиладиган Хузистондаги Кули Хирсон дараси билан танишиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Кули Хирсон дараси ёки 200 метрдан ортиқ чуқурликдаги "Ашкафт Зардеҳ водийси" Дезфулдан 35 км шимолда жойлашган. Кул маҳаллий тилда дара деган маънони англатади. Аммо даранинг номига "Хирсон" ёки "Хирсун" сӯзининг қандай қилиб қӯшилиб қолганини ҳеч ким шарҳлай олмайди. Албатта, илгари бу дара айиқларнинг яшаш жойи бўлган ва шу сабабли уни Кули Хирсон деб аташган, деган тахминлар ҳам бор,  аммо ҳозирча бу жойда айиқларга оид далиллар йўқ.

Кули Хирсон дараси 

Кули Хирсон аслида баланд табиий деворлар орасидан ўтган тор дарадир. Дарахтлар ва хурмо ниҳоллари   билан қопланган водийга кириш жойи ҳар қандай томошабинни ҳайратда қолдиради. Шунингдек, қамишзор, узум токлари ва ёввойи анжирнинг мўллиги кишининг ажабланишини янада оширади. Унинг баланд деворлари доривор ўсимликлар билан қопланган.Бундан ташқари,  дара деворларидаги   қайнаб турган булоқлар бу водийни ажойиб манзилга айлантирган. Ушбу булоқлар дарада доимий сув, шаршаралар, чакалакзорлар ва турли-туман ўсимликларнинг мавжудлигини таъминлайди.   Дара деворлардан шиддат билан оқиб тушувчи тарновларга  тўла ва ҳатто ёмғирли йилларда   бу тарновлар шаршарага айланади. Загрос тоғларига яқинлиги, қуёш нурларининг тушмаслиги, даранинг марказидан сув оқиб  ўтиши каби сабаблар Хузистон вилоятида йилнинг энг иссиқ мавсумида ҳам баъзан Кули Хирсон дарасида  ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 20 даражадан ҳам пастроқ бўлишига олиб келади. Кули Хирсон дараси табиатдан фарқли ўлароқ, қишда нисбатан иссиқ, ёзда эса жуда салқин. Ёзда ҳавонинг салқинлиги шу даражада сезиларликим, дара  ва Дезфул шаҳри ҳарорати ўртасидаги фарқ 30 даражага етиши мумкин.

Кули Хирсон дараси 

Ушбу водийнинг атмосфераси билан танишиш учун сизни ўраб турган ва осмонни кўришга имкон бермайдиган баланд деворларни тасаввур қилинг. Балки шунинг учун уни "Арвоҳлар дараси" деб ҳам аташади?!. Ушбу деворлар бир-бирига шунчалик яқинки, уларнинг орасидан фақат битта одам ӯтиши мумкин. Бу тор дара охирида сизни "Дез" дарёсига олиб боради., Бу дарёнинг суви ҳарорати минус 20 даражага етади.

Кули Хирсон дараси 

Даранинг саҳнида  булоқлар сувидан ҳосил бӯлган анҳор оқади. Қум ва қумтош билан қопланган дарадан юриб бораверганингиз сари деворлар юксала бориб,улар орасидаги масофа шунчалик қисқаради. Охир-оқибат осмон кӯринмай қолади.   Деворлардан чакиллаб томган сув ва паррандалар садоси қулоққа чалинади.  Бошидан охиригача даранинг узунлиги тахминан 10 км масофани ташкил этади.  Дез дарёсининг оқаётган овозини эшитиб, даранинг охирига яқинлашганингизни билиш учун сув ва қуруқлик ўртасида 4 соатдан кўпроқ юришингиз  керак. Даранинг   охирида сув сатҳи шунчалик баланд кўтариладики, сузишингизга тўғри келади. Ниҳоят, шовқинли "Дез" дарёси пайдо бўлади ва сувнинг ҳамда   кўплаб гирдобларнинг садоси фазони қамраб олади. Сафарнинг бундан кейинги қисми янада хатарлироқдир. Фақатгина малакали сузувчи ва сузишнинг барча мосламалари билан жиҳозланган кишигина сафарини давом эттириши мумкин.

Кули Хирсон дарасининг  диққатга сазовор жойларидан бири даранинг охиридаги ғор бўлиб, у туннелга ўхшайди.Туннелнинг охирида эса Дез дарёсига қараган узунлиги 5 метр ва кенглиги 3 метр бўлган сув омбори  мавжуд. Ғорнинг ёқимли об-ҳавосида дам олгандан сўнг, табиат ихлосмандлари баъзан мириқиб чӯмилиш учун "Гуҳар" номи билан машҳур бўлган ушбу табиий ҳовуз сувидан фойдаланадилар. Ушбу дарада  қадимги тегирмон қолдиқларини кўриш мумкин,   тахминларга кўра, бу тегирмон қадимги даврларда Бахтиёр қабиласидан бўлган одамлар томонидан қурилган.

Кули Хирсон дарасини тӯлиқ кезиб чиқиш учун энг яхши вақт   июн ойининг бошидир, чунки баҳорги ёмғирлар тугаши ва об-ҳавонинг илиши билан сайёҳлар учун хавф-хатар камаяди. Сайёҳлар водийга хавфсиз  мавсумда саёҳат қилмасалар, водийда оқиб ўтадиган 15 метрли тошқинларда қолиб кетишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади. Зеро, бундай даҳшатли тошқинлардан жон сақлаш осон эмас. Агар сиз ушбу ҳайратланарли даранинг гӯзалликлдаридан баҳраманд бӯлишни хоҳласангизу аммо   профессионал саёҳатчи бӯлмасангиз, тажрибали йўл бошловчининг ёрдами билан ушбу саёҳатдан баҳраманд бўлганингиз маъқул. Акс ҳолда, Кули Хирсон дарасига  ёлғиз бормаслик тавсия этилади.