Боку Ғарбни танқид қилишни давом этмоқда
Боку расмийларининг Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказдаги дискриминацион сиёсатини танқид қилишидан сўнг Илҳом Алиев ҳукумати расмийлари Ғарбнинг камситувчи сиёсатини яна бир бор танқид қилдилар.
Шу муносабат билан Азарбайжон президенти Илҳом Алиев Жанубий Кавказ минтақаси мамлакатларига Европа Иттифоқининг молиявий ёрдам ажратишини танқид қилди.
Илҳом Алиев Европа Иттифоқи Арманистонга 2,6 миллиард евро, Грузияга 2,3 миллиард евро ёрдам берган, аммо Озарбайжон Республикасига атиги 150 миллион доллар ихтисос берди,-деб айтди.
Илҳом Алиев Озарбайжон Республикаси Жанубий Каквказдаги энг йирик давлат саналади ва урушдан энг кўп жабр кўрган ҳамда Европа Иттифоқи томонидан Бокуга кўпроқ ёрдам кўрсатилиши керак,-деб айтди.
Шак-шубҳасиз, Озарбайжон расмийлари, айниқса шахсан Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг Европа Иттифоқини танқид қилиши кўпаймоқда. Боку давлати танқидларининг кўп қисми Ғарбнинг Арманистонни қўллаб-қувватлашига қайтади. Масалан; охирги пайтда Азарбайжон Республикаси ушбу мамлакатга қарши Европа парламентининг қарорини танқид қилди. Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Оғдом шаҳрига ташрифи ва ушбу шаҳарни қайта қуриш лойиҳаларига старт беришда Европа Кенгашининг охирги қарори сохта ҳодисалар асосида қабул қилганини таъкидлаш зимнида, ҳеч ким Озарбайжон Республикасини босим отига қуёлмайди ва Европа парламенти қарори яна бир марта сохта ҳодиса-воқеалар асосида қабул қилинган. Аммо Боку бундан кейин ҳам ўзининг миллий чегараларини мустаҳкамлашни давом эттиради,-деб қўшимча қилди.
Шунга асосланиб айтиш керакки, Озарбайжон расмийлари, айниқса Илҳом Алиев Ғарбни танқид қилгани биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ Озарбайжон Республикаси президенти Тоғли Қорабоғ можароси пайтида Ғарбнинг Арманистонни қўллаб-қувватлашидан хавотирда эди ва АҚШ Конгрессининг Озарбайжон Республикасининг қурол-аслаҳа эмбаргоси тўғрисидаги 907 сонли қарори ижросини Арманистонни қўллаб-қувватлашга қаратилган иккиламчи сиёсат сифатида қабул қилди. Шу билан бирга Тоғли Қорабоғ минтақасига эгалик қилиш учун Боку-Ереван ҳудудий уруши йилларида Ғарбнинг Арманистонга ва Тоғли Қарабоғ арманларига ёрдами Ғарбнинг Озарбайжон Республикасига кўрсатган ёрдамидан ҳар доим катта эди. Ҳолбуки Озарбайжон Республикаси Кавказ ҳавзасида энг йирик мамлакат, аҳолиси кўп ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларга кўмак беришни ишчи дастурига киритган эди. Шу жумладан Европага табиий газ экспорт қилишига ишора этиш мумкин. Озарбайжон Республикасининг "Trans Adriatik" деб номланган жанубий трассаси орқали газ узатиш лойиҳаси қурилишини тугаганидан сўнг Европа Иттифоқи ўзига зарур бўлган табиий газни Россиядан ташқари, бутунлай янги манбадан Озарбайжон Республикасидан етказиб бериш имкониятига эга бўлади. Бунга қарши Арманистон ва Грузия амалда Европа Иттифоқининг эҳтиёжларини қониқтириш учун бирон бир нарсага эга эмас.
Айни пайтда, Ғарб давлатлари минтақада Озарбайжон Республикаси расмийлари билан кўп маслаҳатлашувлар олиб боришади. Жумладан ўтган ойда Филип Рекард бошчилигида америкалик ҳайатнинг Жанубий Кавказ минтақасига қилган сафарига ишора этиш мумкин. 11 июн куни Евроосиё ва Европа ишлари бўйича Америка ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Филип Рикард бошчилигидаги Америка вакиллар палатасининг намояндалари минтақага сафар қилишди. Шу муносабат билан Арманистоннинг сиёсий ишлар бўйича эксперти америкалик делегациянинг сафари ва минтақавий мамсалалар ҳақида маслаҳатлашув олиб боришларини Жанубий кавказда ушбу мамлакатнинг янги фаолиятлари бошлангани маъносидадир деб билди.
Арманистонлик сиёсий масалалар бўйича эксперт Роберт Ғуюндиён шундай фикр билдиради.
"Америкалик делегация Россия ва Туркия қаршисида минтақада, айниқса Қарабоҳ урушида Америка ҳукумати учун янги фаолиятни тарифлаш ва Кавказ минтақаси масаласида нуфуз топиш учун янги фурсат яратишга ҳаракат қилмоқда."
Роберт Ғуюндиён шунингдек Америка минтақада Ғарбнинг иштирокисиз Жанубий Кавказ минтақасининг масаласини ҳал этиш имкони йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Бунга қарамай Европа Иттифоқи Арманистон ва Грузияга кўпроқ молиявий кўмакларни ихтисос бериш билан Озарбажой Республикасига қарши ўзининг душманлик позициясини намойиш этмоқда. Бу борада диққатга сазовор жиҳат шундаки, конституцияда ва Миллий парламент томонидан қабул қилинган қонгунларда ғарбпараст сиёсат қабул қилинганига қарамай Озарбайжон расмийлари ҳар доим Ғарбни танқид қилиб келганлар. Бундай шароитда Илҳом Алиев ҳукумати расмийлари учун Россия ёки Ғарбга яқинлик қилиш фарқ қилмайди. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам Боку ҳукумати мулозимлари ўз ҳукмронлигини давом эттиришлари учун Ғарб ёки Шарққа имтиёзлар беришлари керак.
-
Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон чегарасидаги тўқнашувларда озарбойжонлик аскар ҳалок бўлди