Франсия Эрон ва Венесуела нефтини жаҳон бозорларига қайтаришни талаб қилмоқда
(last modified Tue, 28 Jun 2022 15:37:14 GMT )
июн 28, 2022 20:37 Asia/Tashkent
  • Франсия Эрон ва Венесуела нефтини жаҳон бозорларига қайтаришни талаб қилмоқда
    Франсия Эрон ва Венесуела нефтини жаҳон бозорларига қайтаришни талаб қилмоқда

Россия-Украина уруши давом этар экан ва глобал энергия нархлари ошган бир пайтда Франсия Эрон ва Венесуела нефтини жаҳон бозорларига қайтаришга чақирди.

Франсия президенти Эммануел Макроннинг идораси Париж Эрон ва Венесуела нефтини жаҳон бозорларига етказиб бермоқчи ва нефт нархи фақат Россия нефтини ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмаслиги учун механизм тайёрламоқчи эканини айтди.

Украина урушининг бошланиши ва Россияга қарши Ғарбнинг кенг қамровли санкциялари қўлланилиши билан жаҳон бозорида энергия ташувчиларнинг нархи тахминан 120 долларга кўтарилди, бу ўтган йилги нархдан икки баравар кўп. Бу жаҳонда, айниқса, Европа давлатларида нефт маҳсулотлари, жумладан, бензин ва хомашё нархининг ошишига олиб келди. Бу ҳолат ушбу мамлакатларнинг кўпчилигида инфляцияни ошириб, қишки ёқилғи таъминоти билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.

Дарҳақиқат, турли сиёсий ва иқтисодий соҳаларда санкциялар сиёсатини амалга ошириш узоқ вақтдан бери мамлакатларни Ғарб сиёсатига эргашишга мажбурлаш воситаси сифатида қўлланилган. Сўнгги йилларда бўлгани каби, Қўшма Штатлар Эрон ва Венесуелага қарши нефт экспортига кенг қамровли санкциялар киритди.

АҚШ ҳукумати Эрон ва Венесуелани изоляция қилишга ҳаракат қилди, бироқ икки давлат турли иқтисодий сиёсатлар, жумладан қаршилик иқтисодиёти орқали санкциялар таъсирини юмшата олди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Халқаро молия институти каби нуфузли институтларнинг ҳисоботларига кўра, ҳозирда Эроннинг иқтисодий ўсиши ижобий баҳоланмоқда ва 2-6 фоиз оралиғида прогноз қилинмоқда.

Эрон нефт вазири Жавад Ожи бу борада шундай деди: Охирги воқеалар ва Эроннинг минтақа ва ундан ташқаридаги давлатлар билан энергетика дипломатияси Эронга қарши жорий этилган зулмкор санкциялар самарасиз бўлиб, нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда заррача тасир қилмаганини кўрсатмоқда. Эрон жами нефт ва газ заҳиралари бўйича биринчи давлат бўлиши билан дунё аҳолисининг энергияга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини таъминлаш имкониятига эга эканлигини дунё яхши билади.

Венесуела президенти Николас Мадуро ҳам 2021-йил Венесуелага қарши иқтисодий уруш бошланганидан бери иқтисодий ўсишнинг биринчи йили эканлигини эълон қилди ва баъзи ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда иқтисодий ўсиш 5 фоизни ташкил этади.

Бу ҳолат АҚШнинг Эрон ёки Венесуелага нисбатан санкциялар сиёсати самарали бўлиш ўрнига, халқаро энергия бозоридаги муаммоларни янада кучайтирганини кўрсатади. Айниқса, ҳозир, Россия-Украина уруши ва Россия нефт ва газ экспорти тўхтатилиши муносабати билан Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Эрон ва Венесуеладан нефт етказиб беришга тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Шу боис Қўшма Штатлар Венесуела билан халқаро бозорларга нефт етказиб бериш бўйича музокараларни бошлади. Америка делегацияси икки томонлама дастурни муҳокама қилиш учун Венесуелага етиб келди.

Эроннинг жаҳон бозорларига қайтиши Европа расмийлари томонидан ҳам кўриб чиқилди, шу даражадаки энди Франсия президенти Эрон нефтини жаҳон бозорларига қайтаришни талаб қилмоқда.

Бироқ, Ғарбнинг энергетика соҳасидаги санкция сиёсати муваффақияцизликка учрагани энди кўпроқ яққол намоён бўлмоқда. Атлантика Кенгаши таҳлил маркази ўзининг сўнгги ҳисоботида таъкидлаганидек: АҚШнинг "максимал босими" тушунчаси нефт танқислиги ва санкцияларни четлаб ўтишга интилаётган ҳукуматлар дунёсида энди иш бермайди.

 

 

 

Ёрлиқ