Эрон турфа рангларда:Ниёварон саройи
Бизнинг улкан Эронимиз; Бу улкан тарихга эга мамлакат. Ушбу тўпламда биз сиз учун унинг ҳар бир бурчагини тасвирлашга ҳаракат қиламиз. Бу қисм: Ниёварон саройи, Теҳрон
Чиройли ва таъсирчан қасрлари билан Ниёварон тарихий-маданий мажмуаси бўлиб, жозибали ва жуда гўзал маскан. Ҳар хил архитектура услублари ва жуда фотогеник иморатлар ҳар бир сайёҳни суратга олишга мажбур қилади.
9000 квадрат метр майдонда қурилган Ниёварон саройининг архитектураси замонавий услубда ишланган бўлиб, бу бинонинг кўзга кўринган хусусияти унинг ҳаракатланувчи (очиладиган) алюминий томидир.
Ушбу бинонинг лойиҳасини ўша пайтда Теҳрон университетининг тасвирий санъат факултети раҳбари бўлган Моҳсен Форугий амалга оширган. Шива ишини Абдуллоҳий уста, ойна ишини Али Асғар уста, сарой кошинларини ётқизишни эса Иброҳим Каземпур уста бажарган.