Доллар нуфузининг заифлашуви давом этмоқда
(last modified Tue, 25 Apr 2023 07:46:55 GMT )
апрел 25, 2023 12:46 Asia/Tashkent
  • Доллар нуфузининг заифлашуви давом этмоқда
    Доллар нуфузининг заифлашуви давом этмоқда

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) ва Ҳиндистон ўртасида қўшма эркин савдо ҳудудини ташкил этиш бўйича музокаралар бошланди, бу долларнинг дунёда қудрати янада пасайиб бораётганидан далолат беради.

Бу мамлакат ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг 24-йиғилиши арафасида Россия Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шундай деди:Икки томонлама савдо операциялари доирасида икки давлат миллий валюталаридан кенг фойдаланиш режалаштирилган. Мантуров шундай деди:Биз маҳсулотларнинг мамлакатларимиз бозорларига ўзаро кириши масалаларига алоҳида аҳамият берамиз ва Евроосиё иқтисодий комиссияси билан биргаликда Ҳиндистон билан эркин савдо шартномаси бўйича музокараларни тезлаштиришни кутмоқдамиз.

Ҳиндистон ва Евроосиё ўртасида қўшма эркин савдо зонасининг ташкил этилиши икки томон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Бу ҳамкорликлар, айниқса, Ҳиндистон ва Россия ўзларининг савдо операцияларидан долларни олиб ташлаш бўйича биргаликдаги саьй-ҳаракатларидан кейин тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда дунёнинг барча давлатлари доллар америкалик сиёсатчиларнинг дунёнинг бошқа мамлакатлари ва стратегик минтақаларида ўз мақсад ва истакларини илгари суриш учун энг муҳим воситаларидан бири эканлигини англаб етди. Америка сиёсатчилари бошқа мамлакатларга босим ўтказиш учун доллар ҳукмронлиги ва иқтисодий санксиялардан фойдаланади. Чунки Американинг уруш тажрибаси муваффақиятсиз тажриба ва шу сабабли Оқ уй расмийлари ўз рақибларига қарши ғалаба қозониш учун уруш ўрнига иқтисодий санксиялар воситасидан фойдаланади.

Кўриниб турибдики, АҚШ санксиялари мустақил давлатларнинг операцияларида доллар асосий валюта сифатида қўлланилганда самарали бўлади. Бундай вазиятда минтақа ва дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, Эрон, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Хитой ва дунёнинг бошқа давлатлари долларни ўзаро валютадан олиб ташлаш чораларини кўрди.

АҚШ доллор

 

Дунёнинг кўпгина давлатларининг долларни иқтисодий айирбошлашдан олиб ташлаш ҳаракатлари ортидан ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий блоки ҳам янги валюта захирасини яратиш ва долларни олиб ташлашни кун тартибига қўйди. Шу муносабат билан Индонезия Марказий банки эълонига кўра, "БРИКС"га аъзо мамлакатларнинг долларни иқтисодий ва тижорат биржаларидан олиб ташлаш бўйича ҳаракатларидан сўнг, бу давлат ҳам худди шундай ҳаракатни амалга оширмоқда. Индонезия авваллари Таиланд, Малайзия, Хитой ва Япония каби давлатлар билан долларсиз айирбошлаш амалга оширган бўлса, эндиликда бу борада жорий йилнинг май ойи бошида Жанубий Корея билан ҳамкорлик шартномасини имзолашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Бразилия, Россия, Индонезия, Хитой ва Жанубий Африкадан иборат БРИКСга аъзо давлатлар доллар ва Ғарб молия тизимини ўз савдоларидан олиб ташлаш учун умумий тўлов тармоғи устида иш олиб бораётганини эълон қилган эдилар. Бу давлатлар доллар нуфузини ўз савдоларидан тушириш учун икки томонлама ва кўп томонлама айрибошлашларда ўз миллий валюталаридан фойдаланишни кўпайтиришга қарор қилдилар. Ўтган ой Бразилия ва Хитой ўз миллий валюталари билан савдо қилиш шартномасини имзоладилар. Хитой дунё мамлакатлари орасида долларга қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Долларнинг қадрсизланиши ҳозирда АҚШ томонидан санксия қилинган мамлакатларга фойда келтириши мумкин. Бундай вазиятда Ҳиндистон ҳам долларни савдо айрибошлашларидан чиқариб ташлаш ва Россия билан айрибошлашларда рубл ва рупияга мойил бўлиш учун яхши сиёсат олиб борди. Дарҳақиқат, дунёнинг мустақил давлатлари глобал савдода доллардан фойдаланиш уларнинг иқтисодини йилдан-йилга заифлаштириб, аксинча, Америка иқтисодиётига ёрдам бермоқда деган хулосага келишди. Шунинг учун улар долларни ўз савдо ва айрибошлаш жараёнларидан олиб ташлаш учун катта дастурни ишга туширишмоқда.

Илгари Россия 2014 йилда ўз иқтисодиётини де-долларизация дастурини бошлаган эди. Ўшанда Ғарб Қрим ярим ороли бўйича бу давлатга қарши санксияларнинг биринчи босқичини жорий қилган эди. Россия муқобил валютадан фойдаланишни жорий қилди ва Путиннинг буйруғи билан юан валютасидан нафақат Хитой билан, балки Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан ҳам кенгроқ фойдаланишга қарор қилинди.