Ҳаж, бандалик учун соф имконият (1)
(last modified Mon, 12 Jun 2023 15:27:41 GMT )
июн 12, 2023 20:27 Asia/Tashkent
  • Ҳаж, бандалик учун соф имконият (1)
    Ҳаж, бандалик учун соф имконият (1)

Биз ҳаж кунларидамиз. Ушбу кўп қисмли дастурда биз сизни ушбу самимий ва руҳий саёҳатга олиб чиқмоқчимиз. Бу саёҳат бошқа саёҳатлардан фарқ қилади ва сизни бошқа дунёга олиб боради. Сизнинг руҳингиз ва ҳаётингизни забт этадиган дунё бу.

Бир неча асрлар муқаддам Ҳазрати Иброҳим (а.с.) ўғли Исмоил билан Макка яқинидаги тоғ қўйнидан бир неча бўлак оддий қора тошни кесиб, биринчи бўлиб Ҳазрати Одам алайҳиссалом томонидан пойдевори тикланган бинога қўйдилар. Иккови Аллоҳ таолонинг амри билан оддий ва катта уй қурдилар ва унинг номи Каьба деб қўйилди. Каъба тавҳид рамзи ва дунёнинг юраги бўлди. Ҳар бир инсон атрофида айланадиган қатъий нуқта. Худди Аллоҳга тасбеҳ айтувчи думалоқ галактикалар каби... Мана, йиллар кутгандан сўнг, мен ҳам Ҳаж сафарига кетяпман. Мен Эронни аеропорт залида ширин туйғу билан тарк этаман. Айниқса, Қурьонни очганимда “Ҳажр” сурасининг охирги оятлари мени бу илоҳий имкониятни қадрлашга чорлади: «فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّکَ وَ کُنْ مِنَ السَّاجِدینَ»: "Бас, Роббингга ҳамд айт ва тасбиҳ айт ва сажда қилувчилардан бўл!"

Биз мусулмонлар назарида ҳаж исломнинг энг муҳим ва улуғвор ибодатларидан биридир. Аллоҳнинг суюкли пайғамбари (с.а.в.) ҳажни диннинг асоси ва устуни, Қурьони Карим уни тарк этганларни кофир деб билади, Иброҳим Халил (а.с.) эса Аллоҳдан дилларни шу хонага буришини сўраган. Ҳажда инсоннинг Аллоҳ томон йўлида ўқув курсидан ўтишни англатувчи амалиёт ва маросимлар мавжуд. Ўша юртдаги зиёратчи фариштадирки, Байтул-маьмурда фаришталар билан Ҳақ уйини тавоф қилади ва маҳбубга етиб бориш учун капалакдек Аллоҳ ишқида лабк дея қанотларини куйдиради. Бу йўлга қадам қўйиш билан одамлар фақат тавба қилиш ва тузатиш ниятидан бошқа тарафга ўтмайдилар. Тасаввуф аҳли фаришталарнинг қанотларида юриб, Иброҳимнинг изларини кўриб тўғри яшашни ўрганади. Дуо қилувчилар илоҳий раҳматнинг тушишини кутиб кўз ёшларини тўкадилар, Исмоил, Ҳожар ва етмишга яқин пайғамбарлар Ҳажри Исмоилда уларнинг ростлигига гувоҳлик берадилар.

Кўриниб турибдики, бундай йўлдан бориш илмни талаб қилади, унга кириш эса илм ва Ҳажнинг сир ва таьлимотларини ўрганиш, ваҳий юртининг манзиллари ва хусусиятларидан хабардор бўлишдир ва мен буларнинг ҳаммаси зарра-зарра ўрганишга тайёпман. Мен Аллоҳнинг амн ҳарамида тақводор ва бир тусли кийим кийишни, у доно ва зукконинг уйи атрофида тавоф қилишни ва энг муқаддас жойларда Унинг раҳмати денгизига шўнғишни хоҳлайман.

Каьба

 

Ҳажнинг шоҳ муҳитида “Лаббайк” энг дилбар мадҳия ҳисобланади. Ҳаётнинг туб-тубидан кўтарилиб, минглаб покиза ва хақ изловчиларнинг тилларида оқиб келаётган бу ишқ қўшиғи Аллоҳнинг даьватига жавоб беришга маьнавий тайёрликни ифодалайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меьрожга кетаётганларида осмондан бир овоз эшитилиб, шундай деди:Парвардигор сени етим топиб, паноҳ бермадими? Ва у сенини йўқолганингда топиб, сенга йўл кўрсатмадими? Шу билан бирга Пайғамбаримиз лаббайк дедилар ва Аллоҳ ҳузурига арз қилдилар:« اللهم لبیک ...ان الحمد والنعمة لک و الملک لا شریک لک لبیک »- Ё Раббий, мен сенга жавоб бераман... Дарҳақиқат, ҳамд, неьмат ва салтанат Сенникидир. Сеннинг шеригинг ёки ҳамроҳинг йўқ. Мен сенга жавоб бераман ..."

Энди биз ҳам бошқа ҳожилар қатори Раббийнинг даьватига қалбимиз тубидан жавоб беришга, уни шериксиз ва тенгсиз чақиришга, дуоларини сақлашга ҳаракат қиляпмиз.

Қурьони Карим оятларига кўра, Ҳаж ва унинг маросим ва тартиблари буюк илоҳий маросимлардандир. Ҳожи эса ҳаждаги илк амалини тавҳид шиори билан бошлайди ва шу тариқа ширк ва унинг кўринишларидан нафратини бақиради. Кейин поклик ва софлик билан ўзини Раббийнинг ибодатига топширади. Ҳаж исломнинг кичик бир намунасидир. Гўё Улуғ Аллоҳ таоло Исломни барча жабҳалари билан бир ибодатга киритишни ҳоҳлагандек, зиёратчи бир вақтнинг ўзида бутун исломни ҳис қилиши учун у энг муқаддас борлиқ диёри Маккада бўлиб, у ерда тавҳиднинг энг муҳим ўқи бўлган Каъба - жойлашган. Шунинг учун марҳамат қилинади: : «یـاایها الذین ءامنوا لاتحلوا شعـائر الله وَلَا الشَّهْرَ الْحَرَامَ وَ...»:“Ей иймон келтирганлар, илоҳий амалларни (Ҳаж амалларини) ва ҳаром ойни ҳурмат қилингиз ва....( Моида сураси, 2-оят.)

Яна бир жойда пайғамбаридан ҳаммани шу гўзал ибодатга чақиришини сўрайди:«و أَذِّنْ فِی النّاسِ بِالْحَجِّ یَأْتُوکَ رِجالاً وَ عَلی کُلِّ ضامِرٍ یَأْتینَ مِنْ کُلِّ فَجٍّ عَمیقٍ لِیَشْهَدُوا مَنافِعَ لَهُمْ»؛ “Ва халқни Ҳажга таклиф қилинг! Токи (бу ҳаёт бахш этувчи ва самарали дастурда) турли хил неьматларига гувоҳ бўлиш учун ҳар томондан пиёда ва отда ҳузурингизга келишлари учун” (Ҳаж сураси, 27-оят).

Ҳаж ишорадир; Аллоҳ ҳузуридаги борлиқ системасини мадҳ этишнинг кристалланиши, барча ислом динлари, жумладан, шиа ва сунний ва турли гуруҳлар ҳажни фарз ибодат деб билади ва у исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади. Ислом пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаж амалларини бажарганларида, ҳаж фарзлигини эьлон қилдилар. “Оли Имрон” сурасининг 97-оятида ҳам ҳаж фарз эканлиги ва ундан юз ўгирган киши кофир бўлганлиги ҳақидаги масала ҳақида сўз боради. Ҳажнинг аҳамияти шу даражадаки, агар Ислом ҳукмдори ҳажнинг камайиб бораётганини ва одамларнинг ҳажга қизиқиши йўқлигини кўрса, Байтул-молдан маблағ сарфлаб, одамларни ҳажга жўнатиши керак, токи Аллоҳнинг бўш  бўлмасин ва ҳамма Ҳажда қатнашсин.

Ҳишом ибн Ҳакам Имом Содиқ (а.с.)дан ривоят қиладилар:“... Ҳеч ким Маккага машаққатсиз етиб бормайди”. Ўтмишда йўлнинг узунлиги, мос ва ишончли транспорт воситасининг йўқлиги, қулайлик ва тиббий муассасаларнинг йўқлиги, бўрон ва шамол, ишончсизлик ва қуролли қароқчиларнинг борлиги... ҳаммаси зиёратчиларни хавф остига қўювчи омиллар эди. Уларнинг кўпчилиги йўлда ҳалок бўлиб, ватанига қайтмаган. Бугунги кунда қулайликлар ва саёҳат учун имкониятлар яратилган ва кўплаб зиёратчилар бир неча соат ичида ваҳий юртига қадам қўяётган бўлсалар-да, кўплаб омиллар уларнинг саёҳатини хавфли қилади ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид солади. Мена фалокати 2015-йил 24-сентабрда содир бўлган ва етти мингдан ортиқ зиёратчининг шаҳид бўлиши билан якунланган замонавий даврдаги Ҳаж маросимида содир бўлган энг ҳалокатли ҳодисадир. 204-рақамли чорраҳанинг ёпилиши ва одамларнинг гавжумлиги ушбу ҳодисага асосий сабаб бўлди. Шунингдек, сўнгги йилларда дунёни қамраб олган ҳалокатли корона вируси бутун дунё мусулмонларининг жамоавий ибодат аньаналарида муҳим ўзгаришлар келтириб чиқарганини ва кўплаб зиёратчилар учун бу маьнавий саёҳатнинг бекор қилинишига сабаб бўлганини кузатдик.

 

Ваҳоланки, Саудия Арабистони ҳар йили Маккага бориб Ҳаж зиёратини адо этиш истагида бўлган кўплаб зиёратчилар билан тўқнаш келади. Бу фақат зиёратнинг аҳамияти ва инсон камолотидаги ўрни билан боғлиқ.

Қуръони Карим тафсирига кўра, Каъба ва Ҳаж дунёга барака ва ҳидоят олиб келади, сон-саноқсиз шахсий ва ижтимоий манфаатларга эга. Ҳажнинг индивидуал ўлчовдаги хусусиятлари руҳни юксалтиришга олиб келади ва у ҳаётда инсонни жонлантирадиган бурилиш нуқтаси ҳисобланади; Ижтимоий жиҳатда ҳажда бажариладиган барча ҳаракатлар, хатти-ҳаракатлар ва маросимлар ўзаро муҳаббат, ҳамкорлик, ўзгалар билан мулоқот ва ўзаро муносабат белгисидир; Ҳажда Ислом оламининг элита ва мутафаккирлари мусулмонларнинг иқтисодий масалалари ва муштарак манфаатларини ўрганиб чиқишлари ҳамда тўғри режалаштириш билан мусулмонларга ислом жамиятининг салоҳияти ва юксалишидан фойдаланишларига имкон берадиган улкан анжуман ўтказилади. Умуман олганда, Ҳаж - бу жуда кўп одамлар ўзларининг ўзгариши ва эврилиш учун қилиш ниятида бўлган улкан ва улуғвор йиғиндир ва улар Қуръоннинг даъватига жавоб берадилар:( فَفِرُّوْا إِلَی اللَّهِ﴾ Аллоҳ томон қочинг. (Зорият сурасининг бир қисми/50).