Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини муҳокама қилди
феврал 02, 2017 13:15 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 1 февраль куни Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кун.ўз сайтига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон — Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ёрлиқ