Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Вашингтонда Жон Керри билан учрашади
август 02, 2016 11:17 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Вашингтонда АҚШ Давлат котиби билан учрашади.
Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилади.